

“Бу ҳақда (катта фарқ) ўйламаяпман. Мен фақат клубимиздаги воқеаларни назорат қилоламан.
“Сити”дан фарқимиз етарлича. Ҳозирда улар биздан олдинда турган ягона жамоадир. Шу туфайли очко тортиб олиб, уларга яқинлашиб олмоқчимиз.
Айни вақти “Манчестер Сити” фантастик даврни ўтказмоқда. Ажойиб форма, 21 ғалаба. Бизда эса АПЛ доирасида сафардаги мағлубиятсиз 21 ўйин бор. Шундай экан рекордлардан бири янгиланади. Кўрамиз, нима бўлар экан”, дейди Сульшер.



