Сульшер: "Алекс Фергюсон мен учун иккинчи отамдек бўлган"
28 мар 2019 19:10
Янгиликлар
Сульшер: "Алекс Фергюсон мен учун иккинчи отамдек бўлган"
Оле УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида қандай қилиб мураббий бўлгани ҳақида гапириб берди.
"Алекс Фергюсон мен учун иккинчи отамдек бўлган. Менинг уйим ҳам у яшаган кўчада жойлашганди. Унинг неваралари менинг фарзандларим билан бир синфда ўқишган. Албатта, ўша йиллар давомида бизнинг ўзаро муносабатларимиз фантастик даражада эди. Ундан нимани сўраманг шундай жавоб берарди-ки -"Мана ақл", - деб қўярдинг. 27-28 ёшлигимда ҳеч қачон мураббий бўлмайман деб ўйлардим. Ҳамманинг диққат-марказида бўлишдан қочишни хоҳлардим. Аммо, жиддий жароҳат (ўша жароҳат сабаб Оле фаолиятини эрта якунлашга мажбур бўлган)дан сўнг шундай ўйладим: "Қайтиб ўйнай олмаган тақдиримда ҳам футболдан кетишни хоҳламайман". Шу тариқа таваккал қилишга тайёрлигимга амин бўлдим.
Сэр Алекс менда вазиятни таҳлил қила олиш учун база борлигини айтди. Аммо, олдин қаршимда бор йўғи 1-2 ҳимоячи бўларди. Мен футбол ҳақида ҳамма нарсани биламан деб ўйлардим.
Мураббий бўлганингдан кейин эса ҳар бир вазият билан боғлиқ кичик деталларгача билишинг керак бўлади. Фаолиятимдаги энг асосий ўйинлар - Чемпионлар лигасидаги баҳслар. Албатта, сен бунақанги тўқнашувларни сабрсизлик билан кутасан. Стадионда мадхия янграйди, сен эса майдонга чиқиб келасан... "Олд Траффорд"даги бундай онларни унутиб бўлмайди. Чемпионлар лигасидаги ғалаба ҳақида ўйлаяпманми? Унгача ҳали узоқ, тахмин қилмоқчи эмасман", - дея Сульшернинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.
Фикрлар