UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Суҳроб Неъматов: “Навбаҳор”га узоқдан гол урганим биринчи маротаба юз бераётгани йўқ” Янгиликлар

Суҳроб Неъматов: “Навбаҳор”га узоқдан гол урганим биринчи маротаба юз бераётгани йўқ”

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” баҳсида меҳмонлар сардори Суҳроб Неъматов майдон марказидан туриб зарба берган холда, наманганликлар дарвозасини ишғол этганини ҳозиргача мухлислар унутгани йўқ.

 Неъматов билан шу хусусда суҳбатлашганимизда, бу тарзда гол уриши биринчи маротаба юз бермаётганини айтиб ўтди. 

- Биласизми бу тарзда гол уришим олдин ҳам содир бўлганди - – дея гап бошлади Суҳроб Неъматов. Аниқроғи “Қурувчи” (ҳозирги “Бунёдкор” – И.Р ) олий лигага чиққан илк йилида “Бухоро” билан ўйнаганди. Ўринсобарлар баҳсида майдонга тушиб, худди шу тарзда майдон марказидан туриб зарба берган холда, рақиб дарвозасини ишғол этганман. 

- “Навбаҳор”га урган голингиздан олдин буни қанчалик ҳис этгандингиз?

- Зарба беришдан олдин, “Навбаҳор” посбонига эътибор қаратдим. Олдинроққа чиқиб кетганини кўргач, марказга тушиб, ҳимоячимиздан тўпни қабул қилиб олдимда, таваккал қилиб, зарба бердим. Тўғриси, буни олдиндан аниқ билганман дея олмайман. Шунчаки ўз омадимни синаб кўрдим. Голга мухлислар ва мутахассислар баҳо бергани маъқул. Афсуски ушбу голим жамоамга фойда келтирмади. Шунинг учун ҳам унчалик татимади. 

- “Бухоро”ни таркиб жиҳатдан бошқаларга солиштирадиган бўлсак, чакки кўринмаяпти. Лекин жамоанинг ишлари юришмаяпти. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайсиз?

- Очиғи, ўзимиз ҳам тушунмаяпмиз нима бўлаётганига. Ғалаба учун иштиёқ етарли. Лекин натижа бўлмаяпти. 

- Иккинчи давра ҳам “Бухоро” учун жуда омадсиз бошланди...

- Тақвим ҳам биз учун ноқулай келгандек. Дастлабки икки турни сафарда водий жамоаларига қарши ўтказдик. Кейин ўз майдонимизда “Насаф”ни қабул қилдик. Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади. 

- Давралар оралиғида таркибга янги келиб қўшилган футболчилар қай тарзда жамоани кучайтиришга эришди деб ҳисоблайсиз?

- Асқаралиев, Попович, Ражабов, Нарзуллаев, Исроилов, Бақоев каби янги келиб қўшилган ўйинчиларнинг тажрибасига шубҳа йўқ. Улар жамоага ёрдам бериш мақсадида келган. Менимча янгиларнинг фойдаси катта бўлади. 

- Жамоанинг ички муҳити қандай?

- Жуда яхши.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.        

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика