UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  7 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 2:3 (онлайн ҳисоб)  27 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  45 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  4 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  4 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” Янгиликлар

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика