Суарес тишлаганини кўрмай қолган ҳакам ўз фаолиятини тугатди

Narzulla Saydullayev
17 июл 2014, 16:02
Мексикалик ҳакам Марко Родригес ўз фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
40 ёшли рефери Италия Уругвай учрашувида Луис Суарес Жоржо Кьеллинини тишлаб олганини кўрмай қолгандан сўнг машҳур бўлиб кетганди.

“Мен ўз фаолиятимдан кўнглим тўлди. Ютуқларга эришганим бу мени омадим, аммо муаммолар ҳам бўлди. Мен уч мундиалда қатнашдим ва орзуимга эришиб, тўхтайдиган вақт келганини сездим” – дейди Родригес.

Унинг сўнгги юқори даражадаги ўйини ЖЧ-2014даги Бразилия ва Германия(1:7) учрашуви бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru