Суарес ўзининг кейинги голини вафот этган терма жамоанинг собиқ физиотерапевтига бағишлайди

Aslanov Jasurbek
22 мар 2016, 15:18
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг сўзларига кўра, унинг миллий жамоадаги навбатдаги голи собиқ физиотерапевт Вальтер Феррейрага бағишланади.

Ракдан вафот этган Феррейра Суаресни оғир дамларида қўллаб-қувватлаган.

"Вальтер менга қийин дамларда ёрдам берган. Тиззамдаги жароҳат туфайли Бразилиядаги ЖЧга бормайман деб ўйлагандим. Ўзим ҳам шубҳаланиб қолгандим, аммо у мени бор кучи билан ўз кучи ва профессионаллиги билан қўллаб турди. Мен вазифани уддаладим. Ўша пайтда у касал бўлган экан, аммо буни яширган. Шу сабабли Англия терма жамоас дарвозасига урган голимни унга бағишладим. Терма жамоадаги навбатдаги голимни ҳам Вальтерга бағишлайман" - дейди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›