Суарес: "Куман билан гаплашганимдан кейин уйга йиғлаб қайтганман"
01 окт 2021 22:55
Янгиликлар
Суарес: "Куман билан гаплашганимдан кейин уйга йиғлаб қайтганман"
"Барча футболчи билади. Бу ҳақида ўтган мавсумда ҳам айтиб ўтдим. Барчаси мураббийга боғлиқ. Агарда унинг ўрнида бошқа, юқори авторитетга эга мураббий келганида ўзини бошқача тутган бўларди. Агарда у ўзаро суҳбатда мени ҳисобдан чиқарганини ва бунинг сабабларини тушунтириб берганида, индамас эдим.
Бироқ у нима сабабдан режаларга кирмаётганимни айтмасди. "Атлетико" билан келишиб бўлиб, "Барселона" билан шартномани якунлаш учун келганимда эса у менга агарда трансфер амалга ошмаса "Вильярреал"га қарши баҳс учун қайдномадан ўрин олишимни айтиб ўтди. "Нима? Мен сенинг режаларингда эмасман. Сен мени қайдномага киритмоқчимисан?"
У мени машғулотлар бўлаётган майдондан бошқасига жўнатиб юборарди. Ҳудди 15 ёшли футболчи каби муносабатда бўларди. Бундай ҳурматсизлик эса худди устимдан кулаётгандек туюларди. Шу сабабли уйга йиғлаб қайтганман.
Бирор марта у ҳақида хақоратли интервью бермаганман. Машғулотларда очиқдан-очиқ норозилик қилмаганман. Профессионалман. Энг яхши қарорни излайверганман.
Бу ҳолатда барча иштирок этишини истагандим. Чунки Бартомеу футболчиларга Суарес кийим алмаштириш хонасида ўзини ёмон тутади, ундай иш қилади, бундай иш қилади деб айтган. Унинг бу гапларини Куман телефон қилишидан бир ҳафта олдин эшитгандим. Бу жуда оғриқли", - деди Суарес.
Фикрлар