

Уругвайлик футболчи ЛаЛиганинг 4-тури доирасида захирадан майдонга тушди ва ўз номини икки бора таблога ёздириб қўйди.
Бу унинг чемпионатдаги 132 ва 133 голлари сифатида ёзилди. Шу орқали у Ладислао Кубалуни ортда қолдирди ва клуб тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди.
Иккинчи ўринда Сесар Родригес (190 гол) қайд этилган бўлса, биринчи ўринни 419 гол билан Лео Месси бормоқда.



