
“Суарес январда “Ливерпуль”ни тарк этади деб ўйламайман. Фикримча футболчи ёзда бошқа клубга ўтиб кетмаганидан хурсанд ва айни пайтда клубдаги ўрнидан жуда бахтиёр.
У ҳозирда ажойиб спорт формада. Жамоа ҳам чемпионатда яхши иштирок этаяпти, шу сабабли Суарес қишда бизни тарк этмаса керак.
Бироқ ёзда барчаси “Ливерпуль”нинг мамлакат чемпионатини нечанчи ўрин билан тугатишига боғлиқ бўлиши мумкин”, - дейди Жеррард.