UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  6 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  6 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Стив Брюс "Ньюкасл"дан қанча маблағ олгани маълум бўлди Янгиликлар

Стив Брюс "Ньюкасл"дан қанча маблағ олгани маълум бўлди

Стив Брюс "Ньюкасл"дан истеъфога чиқарилгани учун қанча маблағ олгани маълум бўлди.

60 ёшли мутахассис клуб билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун 8 миллион фунт олди.

"Ньюкасл"нинг янги хўжайинлари клубни сотиб олгач, Брюс билан хайрлашмоқчи бўлишди ва "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоадаги кескин муҳит раҳбариятни зудлик билан ҳаракат қилишга ундади.

"Ньюкасл" бош мураббийлигига даъвогар сифатида Паулу Фонсека, Роберто Мартинес, Люсьен Фавр, Эдди Хау ва Руди Гарсия бўлиб турибди.

Англиялик мутахассис жамоада 2019 йилдан буён ишлаб келаётганди. Бу вақт ичида жамоа АПЛда 12 ва 13-ўринларни эгаллади.

Саудияликлар клубни сотиб олгач, мутахассис фақат битта ўйин ўтказди - "Тоттенҳэм"га қарши мағлубият. Бу унинг мураббий сифатида 1000-ўйини бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика