

Манчестерликлар Кейнни ёзги трансфер ойнасида сотиб олмоқчи. Клуб Жек Грилиш трансферини амалга оширгач, ҳозирда молиявий жиҳатдан Кейн трансфери учун етарли маблағга эга эмас. Шу сабабли "шаҳарликлар" 28 ёшли ҳужумчи учун Бернарду Сильвани қўшиб беришга тайёр. "Ман Сити" битимга Раҳим Стерлингни ҳам қўшиши мумкин эди, бироқ англиялик футболчи "шпорлар" сафига ўтмаслигини билдирган.



