Стерлинг: "Расизм - ҳозирги пайтдаги ягона касаллик"

Alisher
8 июн 2020
"Манчестер Сити" форварди Раҳим Стерлинг дунёдаги ирқчилик билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бу бироз аҳмоқона эшитилиши мумкин, аммо ҳозирда дунёдаги ягона касаллик ирқчиликдир ва бунга қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Бу ҳозирда энг муҳимидир, чунки бу йиллар давом этади.

Пандемия билан бўлаётган вазият каби биз ҳам бунга ечим топмоқчимиз. Одамлар чарчади ва ўзгаришга тайёр. Сўзлардан кўра каттароқ нимадир керак", - дейди англиялик футболчи.

Стерлинг жорий мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: BBC Sport