Старриж "Ливерпуль" машғулотларига қўшилди

Aziz Tukhtamuradov
28 авг 2015
"Ливерпуль" футболчиси Даниэл Старриж умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди, дея хабар қилмоқда клуб расмий твиттери.

Бу ҳақида клуб бош мураббийи Брендан Рожерс айтиб ўтди.

"Ҳа, Старриж қайтди. У кучга тўлиб бормоқда ва яна жамоадошлари билан машғулотларда қатнашаётганидан хурсанд. лекин, биз шошмоқчи эмасмиз. Унинг тўлиқ соғайишини кутамиз ва кейин биргаликда ғалаба қозонамиз", - дейди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net