«Спортинг» – ЦСКА ва «Манчестер Юнайтед» – «Брюгге» учрашуви ҳакамлари маълум

Narzulla Saydullayev
16 авг 2015, 16:15
ЕЧЛ 4-саралаш босқичи доирасидаги «Спортинг» ва ЦСКА ўртасидаги ўйинда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

Ўйинни туркиялик Жунейт Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Бахаттин Дуран ва Тариқ Онгун ёрдам беришади, дарвоза ортидаги ҳакамлар – Ҳусайин Гечек ва Бариш Шимшек, захира ҳаками – Мустафа Эйисой бўлади.

«Манчестер Юнайтед» ва «Брюгге» ўртасидаги баҳсни германиялик Дениз Айтекин бошқаради. «Лацио» ва «Байер» учрашувида швециялик Юнас Эрикссон, «Астана» - АПОЭЛ ўйинида венгриялик Виктор Кашшаи, БАТЭ ва «Партизан» ўртасидаги учрашувида шотландиялик Крэйг Томсон бош ҳакам бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru