UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  21 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Спортчиларимизнинг яна бир муваффақияти Янгиликлар

Спортчиларимизнинг яна бир муваффақияти

Футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида ўтказилган навбатдаги халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Тошкент халқаро аэропортида ғолиб спортчиларимизни кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.
Жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг халқаро миқёсдаги турли нуфузли спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 2007 йили Туркияда, 2010 йили Аргентинада ва 2012 йили Россияда ўтган жаҳон чемпионатларида кетма-кет уч маротаба ғолибликни қўлга киритган.

Сухуми шаҳрида ўтказилган мазкур халқаро турнирда ҳам терма жамоамиз тажриба ва маҳорат, матонат ва жасорат бобида тенгсиз эканини кўрсатди. Финалга қадар барча рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган спортчиларимиз ҳал қилувчи баҳсда “Грозний” (Россия) жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

– Мусобақада ғолиб бўлганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси сардори, “Жасорат” медали ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Абдужамил Шукуров. – Мазкур турнир терма жамоамиз учун шу йилнинг ноябрь ойида Эронда ўтказиладиган Осиё чемпионатига муҳим тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилди. Қитъа чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритишни ният қилганмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика