"Спорт" канали қуръа ташлаш маросимини жонли кўрсатади

12 апр 2016, 00:30
12 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


Унда терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этади.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30 бошланади. Ушбу қуръа ташлаш маросимини "Спорт" канали тўғридан-тўғри кўрсатишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси қуръада Саудия Арабистони билан 3-саватчадан ўрин олган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia