UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

РПЛ. "Спартак" йирик ғалабани тантана қилди Янгиликлар

РПЛ. "Спартак" йирик ғалабани тантана қилди

Тез орада Россия Премьер-лигаси 17-тур доирасидаги "Спартак" (Москва) - "Тамбов" ўйини якунига етди.

Спартак Москва

Джордан Ларссон - 27', Эсекель Понсе - 63', Джордан Ларссон - 83', Самуэль Жиго - 87', Эсекель Понсе - 90'

Премьер-лига . 17-тур

05/12/2020, 18:30

1
:
5
Тугади

Тамбов

Герман Онугха - 65'

Стадион: Otkrytiye Arena

45'
90'
27'  Джордан Ларссон
27'  Алекс Крал
63'  Эсекель Понсе
83'  Джордан Ларссон
83'  Айртон
84'  Джордан Ларссон (Илья Кутепов)
84'  Виктор Мозес (Андрей Ещенко)
87'  Самуэль Жиго
90'  Наиль Умяров (Дмитрий Маркитесов)
90'  Эсекель Понсе
90'  Зелимхан Бакаев
90'  Зелимхан Бакаев (Остон Урунов)
90'  Алекс Крал (Руслан Литвинов)
65'  Герман Онугха
65'  Дмитрий Меренчуков
83'  Никита Чичерин
86'  Дмитрий Меренчуков (Николас Анван)

"Спартак" – "Тамбов" 5:1

"Открытие Арена"

Голлар: 1:0 – 27 Ларссон, 2:0 – 61 Понсе, 2:1 – 65 Онугха, 3:1 – 83 Ларссон, 4:1 – 87 Жиго, 5:1 – 90 Понсе.

"Спартак" – Максименко, Джикия, Маслов, Жиго, Айртон, Крал (Литвинов, 90), Мозес (Ещенко, 84), Умяров (Маркитесов, 90), Бакаев (ЎРУНОВ 90), Ларссон (Кутепов, 84), Понсе.

"Тамбов" – Рыжиков, Володько, Ароян, Чичерин, Карасев, Кабахидзе, Меренчуков (Anwan, 86), Тилль, Gigashvili, Онугха, Карапетян.

Огоҳлантиришлар: Чичерин (83).



Остон Ўрунов майдонга тушиши билан баҳс якунланди.

90+3. Ўзгариш: Ўрунов Бакаев ўрнига майдонга тушди.

90+2. ГООООЛ! 5:1! Понсэ Бакаевнинг узатмасини голга айлантирди. 

87. ГОООЛ! 4:1! Жиго ўз жамоасининг 4-голини урди. Қанотдан узатилган тўп палапартишлик сабаб Жигонинг оёғига тушди ва ҳимоячи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

84. "Спартак"да ўзгариш: Ларссон ўрнига Кутепов майдонга тушди, Мозес ўрнига эса Ешенко.

83. ГОООЛ! Ларссон ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Айртон чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Жорданга узатди. Ларссон эса тўпни посбон устидан ташлаб қўйди.

77. Бакаев чап қанот бурчак байроқчаси олдида ўз жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ стандарт жамоага фойда келтирмади.

70. Голдан илҳомланган "Тамбов" яна бир ўта хавфли ҳужум уюштирди, қанотдан узатилган тўпни "Спартак" посбони қайтарган бўлса, ҳужумнинг иккинчи тўлқини аниқ зарба билан якун топди. "Спартак"нинг бахтига Максименко тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди.

65. ГОЛ! "Тамбов" Понсэнинг голига тезда жавоб берди. Меҳмонларнинг ажойиб ҳужумчини Онугха чиройли зарба билан якунлади ва ҳисобни қисқартирди.

61. "Спартак" жуда қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Аввалига Ларссон Рижиков билан бирга-бир чиқди, посбон сейв ижро этди. Қайтган тўпга Понсэ зарба берди. Ҳимоячи тўпни дарвоза ичидан қайтаргандек кўринди. ВАР ишга тушди. ГОООЛ! Ҳакам гол эканлигини маълум қилди.

60. Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Ўрунов майдонга тушишини кутишмоқда, бироқ ҳозирча "Спартак" устози ўзгариш ҳақида ўйлаётгани йўқ.

59. Мозеснинг "Тамбов" жарима майдончасига узатган тўпи йўлида ҳеч ким йўқ эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Крал узоқ масофадан "Тамбов" дарвозасини нишонга олишга уринди, Рижиков сейв ижро этди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

36. "Тамбов"нинг кам сонли ҳужумларидан бири Онугханинг бош билан берган зарбаси орқали якунланди. Аммо тўп дарвозага бормади.

34. Мезбонлар ҳали ҳам ўйин бўйича рақибдан устун ва бу ҳисобда ҳам акс этиб турибди. "Тамбов" эса марказдаёқ тўпни олдириб қўймоқда.

27. ГОООЛ! "Спартак" ҳисобни очди. Крал қанотдан тўпни Ларссонга узатди ва Жордан тўпни дарвозага буриб, ўз номини таблога ёздириб қўйди.

25. Бу "Спартак"нинг жорий йил ўз майдонида ўтказаётган сўнгги учрашуви. "Қизиллар" кейинги икки турда "Сочи" ва "Зенит" меҳмони бўлади. Мавсумнинг иккинчи қисми эса 2021 йилнинг февралидан старт олади.

21. "Тамбов" таркибида муаммолар борлигига қарамай "Спартак" ҳозирча голга тортадиган бирорта ҳужум ташкил қила олмади.

16. Жиго ҳимояда хатога йўл қўйди, аммо тўпни олиб қўйган Онугха қулай вазиятдан фойдалана олмади.

14. Ўйин темпи юқори эмас, "Спартак" тўп назоратини қўлига олган ва аста-секинлик билан комбинацион ҳужумлар ташкил қилмоқда.

8. Ларссон учрашувдаги дастлабки аниқ зарба муаллифига айланди, аммо Рижиков тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

6. Айртонга нисбатан қоида бузилди. Тўп стандартдан "Тамбов" жарима майдончасига узатилди ва дарвозага берилган кетма-кет зарбалар эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Москваликларнинг ўзбекистонлик хавбеки Остон Ўрунов ушбу ўйинни захирадан бошлайди. Меҳмонлар таркибида "Локомотив" (Москва)дан ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячимиз Жасур Жалолиддинов эса айни пайтда жамоа билан бирга эмас.


РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика