UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  1 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  3 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  2 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  3 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Спартак"ка йирик ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" "Спартак"ка йирик ҳисобда мағлуб бўлди

"Спартак" - "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


Ўртоқлик учрашуви
"Спартак" - "Пахтакор" 4:0
"Откритие Арена", Москва

Ҳакамлар: Алексей Еськов, Дмитрий Мосякин, Дмитрий Сафьян, Алексей Ермилов.

Голлар: Александр Соболев 22, - 1:0. Эзекиль Понсе 27, - 2:0. Жордан Ларссон 83, - 3:0. Гус Тиль 86, - 4:0.

"Спартак": 98.Александр Максименко, 92.Николай Рассказов (38.Андрей Ешенко, 75), 6.Лукас Айртон (25.Лоренсо Мельгарехо, 82), 14.Георгий Жикия, 2.Самуэль Жиго, 77.Александр Соболев (23.Жордан Ларссон, 58), 29.Илья Кутепов, 10.Зелимхан Бакаев (8.Гус Тиль, 75), 19.Эзекиль Понсе (9.Резиуан Мирзов, 82), 47.Роман Зобнин (7.Аяз Гулиев, 82), 33.Алекс Крал.
Захира: 32.Артём Ребров, 74.Дмитрий Маркитесов, 39.Павел Маслов, 56.Илья Гапонов.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (5.Алишер Салимов, 67), 23.Шерзод Аъзамов, 5.Анзур Исмоилов, 34.Фаррух Сайфиев, 20.Одил Ҳамробеков (29.Владимир Козак, 46), 27.Сардор Собирхўжаев (14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 40), 17.Достонбек Ҳамдамов (8.Асад Собиржонов, 63), 10.Драган Черан (19.Шоҳрух Маҳмудҳожиев, 78), 9.Жалолиддин Машарипов (С), 77.Эрен Дердийок.
Захира: 50.Умид Ҳамроев, 28.Диёр Холматов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 30, Жалолиддин Машарипов 39, Самюэль Жиго 67.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ



90+2. Ўйин тугади "Спартак" "Пахтакор"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди

90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

86. ГОЛ! 4:0. Гус Тиль жарима майдони ёнидан кучли зарба билан дарвозани аниқ нишонга олди.

83. ГОЛ! 3:0. Жордан Ларссон ҳимоядаги қўпол хатодан сўнг жарима майдони ичидан гол урди.

82. Ўзгаришлар. "Спартак". Эзекиль Понсе ўрнига Резиуан Мирзов, Роман Зобнин ўрнига Аяз Гулиев, Лукас Айртон ўрнига Лоренсо Мельгарехо

78. УХХХХХХХХ! Максименко ҳозир тўпни тепишда қўпол хатога йўл қўйди, аммо Дердийок бу вазиятда гол ура олмади

78. Ўзгариш. "Пахтакор". Драган Черан ўрнига Шоҳрух Маҳмудҳожиев тушди

76. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Зобнин тепган тўпни Қувватов ушлаб олди

75. Ўзгариш. "Спартак". Николай Рассказов ўрнига Андрей Ешенко тушди, Зелимхан Бакаев ўрнига Гус Тиль тушди

73. УХХХХХХХХХХХХХ! Захирадан майдонга тушган Жордан Ларссоннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди

71. ЗАРБАААААААА! Козакнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди

70. ЗАРБА! Дердийокнинг тўп узатишидан сўнг Иминов тўпни қайтарди

68. Машарипов ҳозир чап қанотдан олдинга ўтди, Рассказов тўпга улгурмади, аммо Кутепов Жалолни тўхтатди

67. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Алишер Салимов тушди


67. Огоҳлантириш. "Спартак". Жиго

63. Ўзгариш. "Пахтакор". Достонбек Ҳамдамов ўрнига Асад Собиржонов тушди

61. Бурчак тўпидан сўнг "Пахтакор" гол уриши мумкин эди, аммо Иминовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

60. ЗАРБААААААААААААА! Чераннинг ажойиб зарбасини Максименко қайтарди, ажойиб удар, ажойиб сейв

58. Ўзгариш. "Спартак". Александр Соболев ўрнига Жордан Ларссон тушди

58. ЗАРБА! Иминовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

56. Хавфли вазият! Бакаев бирга бир вазиятдан фойдалана олмади

52. Иккинчи тайм бошида иккала жамоа ҳам фаол ўйнамоқда

46. Иккинчи тайм бошланди

Ўзгариш. "Пахтакор". Одил Ҳамробеков ўрнига Владимир Козак тушди

45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб 2:0

40. Ўзгариш. "Пахтакор". Сардор Собирхўжаев ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов тушди

39. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Жалолиддин Машарипов

39. "Пахтакор"да Иминов тушишга тайёрланмоқда, Собирхўжаев ўрнига бўлса керак

38. УХХХХ! Айртон чап томондан тўпни дарвоза томон йўллади, Соболев тўпни дарвозага тўғрилашда хатога йўл қўйди.

36. Голлардан сўнг "Спартак" устунликка эришмоқда, ҳужумлар ҳам хавфли кўриниш олмоқда

30. Зелимхан Бакаев катта тезликда олдинга ўтди ва Собирхўжаев уни қўполлик билан тўхтатди. Сардорга сариқ карточка кўрсатилди

27. ГОЛ! 2:0. Эзекиль Понсе ҳаводан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 

26. Хавфли ҳужум, чап қанотдан Алекс Крал тўпни жарима майдонига узатди, Шерзод Аъзамов тўпни қайтарди

24. Афсуски "Спартак"нинг иккинчи голга тортадиган вазияти гол билан тугади 

22. ГОЛ! 1:0. Бурчакдан узатилган тўпни Александр Соболев боши билан дарвозага йўллади. 


21. УХХХХ! Айртон чап қанотдан олдинга ўтди, Сайфиев шерикларининг хатосини ювди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди 

18. ЗАРБААААААААА! Соболевнинг тўп узатишидан кейин Зобнин кучли ва аниқ зарба берди, Санжар Қувватовдан ажойиб сейв 

ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ УЧУН ҲАВОЛА

16. Алижонов тўпни олиб қўйиш вақтида Айртон билан тўқнашиб кетди.

15. "Пахтакор" "Спартак"ни қийнамоқда. Ҳозир ажойиб ҳужум ташкил этилди, Машариповнинг узатган тўпини Дердийок ета олмади, дарвозага кириб кетаётган тўпни Максименко қийинчилик билан қайтарди!

14. УХХХ! Хавфли вазият! Одил Ҳамробековнинг ажойиб пасидан кейин Ҳамдамов бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба беришда хатога йўл қўйди, акс ҳолда ҳисоб очиларди 

13. Стадиондаги муҳит ажойиб. Оддий ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам мухлислар ҳар бир ҳаракатни эҳтирос билан қабул қилишмоқда

12. Ўйин тенглашди. "Пахтакор" Москвани айланиш учун келмаганини кўрсатмоқда

"Спартак" - "Пахтакор" учрашувига Ўзбекистон МТЖ футболчиси ўйинини кузатиш учун "Локомотив" Москва раҳбарияти келди        

8. УХХХ! "Спартак" ҳимоясидаги хатодан сўнг Драган Черан жарима майдони ёнидан зарба берди, чап оёқдан йўллаган зарба бироз ноаниқ чиқди! 

6. "Пахтакор"нинг дастлабки хавфли ҳужуми, жарима тўпини Машарипов амалга оширди, ҳимоячиларни тўпни қайтаришди

2. Илк дақиқалардан "Спартак" ҳужумда ташаббусга эришмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "ПАХТАКОР"! 

- Эътиборлиси стадион суҳандони "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзени туғилган куни билан табриклаб ўтди.

- Бугунги ўйинга "Спартак" клуби чипталар сотувини амалга оширмади ва фақат йиллик абонементлари эгалари стадионга келишди. Шу боис фақат битта трибунага мухлислар ташриф буюришган.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Спартак" - "Пахтакор" учрашуви бошланмоқда. Биз айни пайтда "Откритие Арена" стадионида бўлиб турибмиз.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: -57   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика