"Спартак" Ўруновни қанчага сотмоқчи бўлаётгани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
2 май 2021, 14:10
"Спартак" ярим ҳимоячи Остон Ўруновни 3 млн еврога сотмоқчи.

"Уфа" бош директори Шамиль Газизов 20 ёшли хавбекни сотиб олиш истаги борлигини маълум қилганди. Айни дамда Остон "Уфа" таркибида ижарада ўйнамоқда.

Қайд этилишича, "Спартак" "Уфа" клубига футболчининг 3 млн евро эвазига сотиб юборилиши борасида сўров жўнатган. "Уфа" эса жавобан футболчини 1 млн еврога сотиб олмоқчи эканлигини ёзган.

Ўрунов 2020 йилнинг августида 1 млн евро эвазига "Спартак"ка кўчиб ўтганди. Февралда эса ижара асосида "Уфа"га қайтди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: РБ Спорт