

Мутахассис оиласида фожиа содир бўлди.
Маълумотларга кўра, Спалеттининг аёли, Тамаранинг ота-онаси вафот этишди. Маълум бўлишича, пайшанба куни юрак ҳуружидан отаси Пьеро оламдан кўз юмди, ўша куни кечроқ эса онаси Жованна ҳам вафот этди. Улар 50 йил бирга бахтли яшашди.
Тахминларга кўра, Лучано Спалетти бугун куннинг иккинчи қисмида Римга қайтади ва ўйинолди матбуот-анжуманида иштирок этади.
"Рома" - "Сампдория" баҳс 11 сентябрь куни бўлиб ўтади.



