Спалетти "Наполи" билан музокараларга киришди

Alisher
28 апр 2021
Италиялик мураббий Лучано Спалетти "Наполи" раҳбарияти билан музокаралар олиб бормоқда.

62 ёшли мутахассис Неаполь клубида йилига 4 миллион евро миқдорида маош олмоқчи.

Спалетти сўнгги бор Миланнинг "Интер" клубида ишлаган эди ва 2019 йилнинг майида клубни тарк этганди.

Неаполь жамоасини айни дамда Женнаро Гаттузо бошқармоқда. Унинг қўл остида жамоа А Серия жадвалида 5-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport