Спалетти: “Интер” ўйинчилари ишга бўлган муносабатларини ўзгартирди”

18 мар 2019, 09:59
“Интер” бош мураббийи “Милан” устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Ёмон ўйин кўрсатиб, Европа Лигасидан чиқиб кетар экансан, ҳаммасини тўғирлаш керак бўлади. Бугун мен танаффус вақтида жамоанинг ишга бўлган муносабати ўзгарганини кўрдим. “Милан” жуда яхши ўйнади. Гаттузо ўз ўйинчилари билан фахрланиши керак. Миланлик мухлислар бундай дербига лойиқ эди ва улар ажойиб футбол оқшоми билан тақдирланишди”,—дейди Спалетти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport Express