UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  3 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  41

Сояда қолган "қаҳрамон" Янгиликлар

Сояда қолган "қаҳрамон"

А Серия деганда кўпчилик мухлислар "Ювентус", "Интер", "Милан", "Наполи" "Рома" ва Шомуродовни ёдга олади.

Аксарият юртдошларимиз айнан шу жамоалар ўйинларини кузатиб боради ва мухлислик қилади. 

Ортда қолган дам олиш кунларида ҳам томошабинлар "Челси"дан еттита, "Бавария"дан тўртта гол, "Эл Класико", "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль"дан ортишмади. 

Бироқ шонли тарихга эга А Сериянинг бошқа жамоалари, сояда қолиб кетаётган қаҳрамонлари ҳам эътиборга лойиқ. Шундайлардан бири "Верона" ва Симеоне. Жамоа чемпионатнинг қаторасига олти учрашувида камида 2 тадан гол урмоқда. Бунақаси 2013 йилдан буён бўлмаганди.

Бу турда Игор Тудор бошчилигидаги жамоа стабиллик етишмаётган "Лацио"ни енгди – римликлар "Интер" устидан (3:1) ғалаба қозонгач, "Маркантонио Бентегоди" ўйингоҳида 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Тўртта голни ҳаммасини Жованни Симеоне урди. Бунгача фаолиятининг етти йилида у фақат бир марта хет-трик қайд этганди – 2018 йил "Наполи" билан ўйинда. Қизиғи, ўшанда ҳам рақиб ("Наполи")ни Маурицио Сарри бош мураббийи эди.

Симеоненинг айтишича, Вальтер Дзенга фаолиятидаги энг муҳим ўринга эга мураббийлардан бири. "Мен доим кўп югурардим, жуда кўп. Дзенга мен рақибларни югуриб ўтиб, ортда қолдиришга уринишим эмас – улардан олдинда бўлиб, тўпни кутишим зарурлигини тушунтирди. Тўғрисини айтсам, ўша пайтларда у мендан нима хоҳлаётганини, қандай ҳаракат қилишим кераклигини тушунмасдим. Дзенга менга қувватимни тўғри тақсимлашни, майдон бўйлаб тўғри ҳаракатланишни, оёқларимдаги кучдан унумли фойдаланишни ўргатди. Асосийси – сон эмас, сифат. Отам ҳам доим шуни айтарди. У менга "Атлетико" машғулотлари видеоларини жўнатарди ва унинг ҳужумлари қандай ҳаракат қилаётганини кўрардим. Натижада ўзим учун хулоса чиқардим.

Диего Коста ва Мората "Атлетико" сафида ўйнаган даврда доим тўғри йўналишда югурарди – майдон марказидан тўғри жарима майдончасига. Улар қанотларга кетиб қолмасди, қанот ҳимоячиларига прессинг уюштирмасди – фақат марказий ҳимоячиларга босим. Улар кучларини тежарди".

Бошқа муҳим паллалар – ўйинларга тайёргарлик кўриш ва медитация

"Мен ўйинларимни таҳлил қиламан, хатоларим устида ишлаб, уларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Рақиб ўйинларини кўраман, ҳимоячилар қандай ҳаракат қилиши ва уларнинг алоҳида жиҳатларини ён дафтаримга ёзиб оламан. Ҳар бир ўйин учун янги усул, қарорлар топишга уринаман. Жамоамизнинг дарвозабонлар мураббийи билан мунтазам равишда суҳбатлашаман – у рақибларнинг заиф томонлари ҳақида маслаҳатлар беради. Албатта, мен доим мистернинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламан, бироқ шу билан бирга уларга қўшимчалар қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳар куни медитацияга мурожаат қиламан. Бу ўзимни бўш қўйишга ва диққатни жамлашга ёрдам беради. Ўйинлар вақтида хатоларни ўйлаб ўтирмайман, диққатимни жамлаб, кейинги вазиятга эътибор қаратишга интиламан.


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика