UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  19 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  144 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  24 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  152 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1

"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг! Янгиликлар

"Соққа қилишни" "Реал"дан ўрганинг!

2024 йилда айнан концертлар трансферлардан ҳам кўпроқ фойда олиб келди.

"Бернабеу"даги концертлар "Реал"га яхшигина ёрдам бўлмоқда. 

Ҳеч кимга сир эмас, Европада ва баъзи бошқа қитъаларда футбол стадионларидан концерт майдончаси сифатида ҳам фойдаланилади. Сабаблар асосан масаланинг молиявий томонига бориб тақалади – клублар бундан яхши пул ишлаб олишади (йиллик фойда ҳаттоки 50 млн евродан ошиши мумкин). "Бернабеу" бу борада истисно эмас: деярли реконструкция ишлари якунланиши биланоқ стадионнинг яқин 2 йиллик вақти концертлар билан тўлди.

Бу рўйхатда биринчи бўлиш Тейлор Свифтга насиб қилди. Машҳур қўшиқчи "The Eras Tour" доирасида Мадридда ҳам концерт бериб ўтди. Айтиш мумкинки, дебют омадли бўлди – чипта олиш истагида ариза топширганлар шунчалик кўп бўлдики (тахминан 400 минг, аммо фақат 150 минг нафар сўровга ижобий жавоб бера олинди), қўшиқчи битта шоунинг ўрнига қўшимча, захира кунида ҳам саҳнага чиқишига тўғри келди! Табиийки, "Реал"дагилар бу каби аншлагдан фақат хурсанд бўлишди – концертлар учун "қаймоқранглилар"га деярли 10 млн евро тўлаб берилди. Натижада, ишқибозлар ҳазил тариқасида Свифтнинг концерти Хоселу трансферига ишлатилган барча харажатларни қоплади дейишди. 

Тейлордан ташқари 2024 йил давомида "Бернабеу"да яна 9 нафар ижрочи саҳнага чиқди (улар орасида Луис Мигель, Aventura, Diku, Мануэль Карраско), умумий ҳисобда эса 15 та мусиқий тадбир ўтказилди! Эътиборли жиҳати, баъзан концерт қаторасига 4 кун ўтказилган вақтлар ҳам бўлди. Мисол учун ўтган ёз Мадридга колумбиялик юлдуз Karol G ташриф буюрди ва бир нечта шоуда, умумий ҳисобда 270 минг нафар мухлиси кўз олдида чиқиш қилди ("Реал"нинг фойдаси – тахминан 18 млн).

Қизиқ факт, мухлислар ташрифи бўйича 4 та энг йирик концерт орқали (+65 минг) мадридликлар (38 млн евро), охирги 2 мавсум трансферлардан ишлаганидан (23 млн) сезиларли даражада кўпроқ пул ишлаб олди! 

Бироқ ҳозирча товуш изоляциясидаги муаммо туфайли фойда манбаини "четга суриб туриш"га тўғри келди. Маҳаллий аҳолидан "стадион карнайлари (колонкалари)нинг ўта юқори товуши туфайли деворлар "қимирлаб кетяпти", сингари аризалар келиб тушди. Муаммони 2025 йилнинг июнь ойигача бартараф этишга ваъда беришмоқда – айнан ёзда кейинги йирик футболга алоқадор бўлмага тадбир режалаштирилган!


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси 

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика