UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  0 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  12 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  2 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  5 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23

Сўнгги 5 йилда нархи жуда арзонлашган 10 футболчи. Рўйхатда Роналду ҳам бор Янгиликлар

Сўнгги 5 йилда нархи жуда арзонлашган 10 футболчи. Рўйхатда Роналду ҳам бор

Вақт ҳеч кимни аямайди ва футболчилар бундан истисно эмас.

Баъзилар йилдан-йилга фаолиятини якунлашга яқинлашиб бормоқда, бошқалар эса ёш бўлишига қарамай кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Эътиборингизга сўнгги 5 йил ичида трансфер нархи жуда арзонлашган 10 футболчини тақдим этамиз.


10. Венсан Компани

Ёш: 33

Ҳозирги клуби: "Андерлехт"

2015 йилдаги нархи: 33 млн. евро

Ҳозирги нархи: 5 млн. евро


Буюк сардор Венсан Компани "Манчестер Сити"да фаолиятининг 11 йилини ўтказди. Унинг карьераси давомида кўплаб парвоз ва қулашлар бўлди: Бельгиялик сардорлик боғичига эга бўлди, кўплаб совринлар ютди, муваффақиятсизлик деб ҳимоячининг 4та жиддий жароҳатини айтиш мумкин. 2015 йилдан бошлаб унда шикастланишлар серияси бошланди. Компани жароҳатсиз ўтказган мавсумларни бир қўлдаги бармоқлар билан санаш мумкин.


Компани 2019 йилнинг баҳорида ажойиб зарба билан "Лестер Сити" дарвозасини ишғол қилди. Бу гол "шаҳарликлар"га лига якунланишидан бир тур аввал чемпион бўлиш имконини берди.


Венсан Компани ўша йилнинг ўзидаёқ клубдан кетишини эълон қилди. Бельгиялик ўйновчи мураббий сифатида "Андерлехт"га қайтди. У жорий мавсум Бельгия чемпионатининг 10та учрашувида иштирок этди.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: Англия чемиони 2017/18, 2018/19; Англия Кубоги 2019; Англия Суперкубоги; Англия лига Кубоги 2015/16, 2017/18, 2018/19.


9. Марио Гётце

Ёш: 27

Ҳозирги клуби: "Боруссия" Д

2015 йилдаги нархи: 50 млн. евро

Ҳозирги нархи: 18 млн. евро


Марио Гётце Дортмунднинг "Боруссия"сидан азалий рақиб сафига ўтди. "Бавария" "арилар"га 37 млн. евро тўлаб, Гётце билан шартнома имзолади. Германиялик немис грандидаги илк мавсумидан бошлаб асосий таркибда ўйнашга мувафақ бўлди. Марио дебют мавсумида клуб сафида 10та гол урди.


2014/15 мавсум омадсиз бошланди, Гётце "Бавария" билан Суперкубокда "Боруссия"га мағлуб бўлди. Марио жамоа сафида барқарор ўйин кўрсатишда давом этди. Мавсум якуни футболчи учун ёқимсиз бўлди. Клуб раҳбарлари Гётце ўйинини танқид қилишди, бош мураббий ҳам ўйинчининг ҳаракатларидан кўнгли тўлмади. Натижада, келаси мавсум у асосий таркибдаги ўрнидан айрилди, кейин эса "Боруссия"га қайтиб кетди.


Марио ҳозир Дортмунд клуби сафида тўп тепмоқда. Фавр Гётцега ишонмаяпти, шу сабабли 27 ёшли футболчи асосий таркибда кўриниш бермаяпти. Марионинг нархи пасайишда давом этса керак.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: Германия чемпиони 2014/15, 2015/16; Германия Кубоги 2015/16, 2016/17; Германия Суперкубоги.


8. Арда Туран

Ёш: 33

Ҳозирги клуби: "Барселона"

2015 йилдаги нархи: 35 млн. евро

Ҳозирги нархи: 800 минг евро


Арда Туран меҳнатсеварлиги эвазига юлдузга айланди. У "Атлетико" сафидаги баҳсларда бор кучини ишга соларди. Туркиялик майдоннинг ҳар бир сантиметри учун курашган. Симеонега жангчилар керак, Арда эса шундайлардан бири бўлган.


2014/15 мавсум "Атлетико" учун эсда қоларли бўлмади. Жамоа чемпионликни ҳимоя қила олмади, аммо баъзи футболчилар мавсум давомида ажралиб турди. Уларнинг орасида Арду Туран бор эди. Омадли мавсум ва барқарор ўйин туфайли туркиялик "Барселона"га ўтди.


Айни дамда Тураннинг карьерасида катта омадсизликлар кузатилмоқда. У сўнгги бир неча мавсумни Туркиянинг "Башакшехир" клуби сафида ўтказди. Охирги икки йилда Арда атрофида кўплаб можаролар содир бўлди, кузда эса клубдаги муштлашув учун унга шартли қамоқ жазоси тайинланди. "Барселона" унга янги клуб топиб бермоқчи.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: ЛаЛига чемпиони 2015/16, 2016/17, 2017/18; Испания Суперкубоги 2016.


7. Халк

Ёш: 33

Ҳозирги клуби: "Шанхай СИПГ"

2015 йилдаги нархи: 45 млн. евро

Ҳозирги нархи: 8,5 млн. евро


Халк "Зенит"да клубнинг етакчиларидан бири бўлган. Бразилиялик кўп гол урар, голли паслар берар ва рақибларига жиддий қаршилик кўрсатар эди. Халк нафақат Россия чемпионати, балки еврокубокларда ҳам муваффақиятли ўйин намойиш этган.


2014/15 мавсумда у "Зенит"га чемпион бўлишда ёрдам берди ва Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари совринини қўлга киритди.


2016 йилнинг ёзида "Шанхай СИПГ" 56 млн. евро эвазига "Зенит"дан Халкни сотиб олди. Бразилиялик ҳозиргача ҳар мавсум 10тадан кам гол урмаяпти. Ушбу клубда у билан бирга Одил Аҳмедов, Оскар ва Марко Арнаутович тўп тепмоқда.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: Россия чемпиони 2014/15; Россия Кубоги 2015/16; Россия Суперкубоги 2015; Хитой чемпиони 2018; Хитой Суперкубоги.


6. Радамель Фалькао

Ёш: 33

Ҳозирги клуби: "Галатасарой"

2015 йилдаги нархи: 45 млн. евро

Ҳозирги нархи: 6 млн. евро


Фалькао 2014 йил ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида ижара асосида "Монако"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди. 2014/15 мавсум колумбиялик учун оғир ўтди. Ҳамма ундан ҳайратланарли ўйин кутарди, аммо бу содир бўлмади. Жароҳатлар футболчига муаммо туғдирди. Ҳар ойда икки мартадан формани тиклаш керак бўлганда барқарор ўйин кўрсата олмайсиз. Мавсум муваффақиятсиз якунланди, ҳужумчи бор-йўғи 4та гол уришга эришди. Фалькао "Монако"га қайтди.


Ўтган йилнинг кузида Радамель эркин агент сифатида Туркиянинг "Галатасарой" клубига ўтди. У жорий мавсумдаги 9та учрашувда рақиб жамоалар дарвозасини 5 марта ишғол этишга улгурди.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: Лига 1 чемпиони 2016/17.


5. Лука Модрич

Ёш: 34

Ҳозирги клуби: "Реал"

2015 йилдаги нархи: 55 млн. евро

Ҳозирги нархи: 15 млн. евро


Хорватиялик "қаймоқранглилар" сафига 2012 йилда ўтган. Испан клуби иқтидорли футболчи учун "Тоттенхэм"га 35 млн. евро тўлаган эди.


Модрич "Қироллик клуби" сафидаги илк учрашувларидан жамоанинг тизим яратувчи футболчисига айланди. Хорват - мураббий учун топилма, у йўқ жойдан жамоадоши учун вазият яратиши, айёр пас бериши, рақибини алдаб ўтиши ёки ноқулай вазиятдан зарба бериши мумкин. Лука ақлли футболчи эканлигини мураббийлар бир неча марта таъкидлашган. У 2014/15 мавсумни юқори даражада ўтказди. Модрич жароҳат туфайли мавсумнинг ярмини ўтказиб юборишига тўғри келган. Мавсум якунида у ўз мамлакатининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.


Модрич Мадридга содиқ. Раҳбарлар ва мураббийнинг ишончи сабабли хорват бошқа клубларнинг таклифи ҳақида ўйламаяпти. Аммо ёш унинг трансфер нархига таъсир кўрсатмоқда.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: УЕФА талқинига кўра 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчиси, ЛаЛига чемпиони 2016/17; Испания Суперкубоги, 2017, 2019/20; Чемпионлар лигаси 2015/16, 2016/17, 2017/18; УЕФА Суперкубоги 2016, 2017; Клублар ўртасида ЖЧ-2016, 2017, 2018.


4. Сеск Фабрегас

Ёш: 32

Ҳозирги клуби: "Монако"

2015 йилдаги нархи: 50 млн. евро

Ҳозирги нархи: 10 млн. евро


"Челси" 2014 йилда Сеск Фабрегас учун "Барселона"га 33 млн. евро тўлади.  Шартнома 5 йилга мўлжалланган эди.


2014/15 мавсум испаниялик учун жуда омадли келди. "Челси" Англия чемпионига айланди ва Англия лига Кубогини қўлга киритди. Сеск Фабрегас кўкларнинг ўша таркибидаги энг яхшилардан бири бўлди. Испаниялик чемпионатда 18та голли пас берди. Фабрегас чемпионликни Лондонга қайтаришда ёрдам берган бўлса, келаси мавсум "аристократлар" муваффақиятсизликка учради.


Фабрегас ҳозир "Монако" шарафини ҳимоя қилмоқда. Испаниялик 2019 йилнинг қишида 9 млн. евро эвазига клубини ўзгартирган эди. Унинг жамоаси натижаларини ҳисобга олсак, Сескнинг Франциядаги иштирокини муваффақиятли деб бўлмайди.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: Англия чемпиони 2014/15, 2016/17; Англия Кубоги 2017/18; Англия лига Кубоги 2014/15; Европа лигаси 2018/19.


3. Гарет Бэйл

Ёш: 30

Ҳозирги клуби: "Реал"

2015 йилдаги нархи: 80 млн. евро

Ҳозирги нархи: 40 млн. евро


Гарет Бэйл 2013 йилда 100 млн. евро эвазига "Тоттенхэм"дан "Реал"га ўтди. Бу трансфер уэльсликни ўша пайтда тарихдаги энг қиммат футболчига айланди. Айнан шу хариддан сўнг трансфер оламида катта ўзгаришлар бўлди.


Бэйл кўп ҳаракат қилди: Вазият яратди, гол урди, голли пас берди. У Криштиану билан дуетда нафақат ЛаЛига, балки ундан ташқарида ҳам шовқин кўтара олишди. 2014/15 мавсумда Гарет "қаймоқранглилар" сафида 31та баҳсда майдонга тушиб, 13та гол урди.


Футболчининг энг катта муаммоси - унинг жароҳатларга мойиллиги. У клубда ўтказган 7 йили давомида 20 мартадан ортиқ жароҳат олди.


Ҳар йили ОАВ Гаретни бирор клубга сотади. Бэйлнинг агенти ва клуб раҳбарлари ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани, уэльсликнинг ўзи "Реал" босслари билан келиша олмай қолгани туфайли шундай маълумотлар пайдо бўлаверди. Футболчи бир неча марта учрашув якунланишини кутмай стадионни тарк этди.


Гарет Бэйл жорий мавсумда 12та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Бэйл ҳозир жароҳатини даволамоқда.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: ЛаЛига чемпиони 2016/17; Испания Суперкубоги 2017, 2019/20; Чемпионлар лигаси 2015/16, 2016/17, 2017/18; УЕФА Суперкубоги 2016, 2017; Клублар ўртасида ЖЧ-2016, 2017, 2018.


2. Уэйн Руни

Ёш: 34

Ҳозирги клуби: "Дерби Каунти"

2015 йилдаги нархи: 45 млн. евро

Ҳозирги нархи: 4,5 млн. евро


Уэйн Руни - "Манчестер Юнайтед" афсонаси. Англиялик "қизил иблислар" сафида 13 йил тўп тепди.


2014/15 мавсумда Руни жамоанинг янги сардорига айланди. Уэйн клуб етакчиси эди, мавсум давомида муҳим голларга муаллифлик қилди. Луи ван Гал Рунидан нафақат ҳужумчи, балки ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ҳам фойдаланган. Уэйн Руни 14та гол билан мавсум якунида клуб тўпурарига айланди.


Айни дамда Руни "Дерби Каунти"да ўйновчи мураббий сифатида ишламоқда. Англиялик яқиндагини янги жамоаси сафида дастлабки голини урди.


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: Англия Кубоги 2016; Англия лига Кубоги 2016/17; Европа лигаси 2016/17; Англия Суперкубоги 2016; клублар ўртасида ЖЧ-2016.


1. Криштиану Роналду

Ёш: 34

Ҳозирги клуби: "Ювентус"

2015 йилдаги нархи: 120 млн. евро

Ҳозирги нархи: 75 млн. евро


Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. У фаолияти давомида 3та клубда ("Спортинг", "Манчестер Юнатйед", "Реал") афсонага айланди. Криштиану ўзининг энг яхши йилларини "Қироллик клуби"да ўтказди.


2014/15 мавсумда португалиялик навбатдаги ажойиб мавсумни ўтказиб, фаолиятидаги 500-голини урди. У 2014/15 мавсумдаги 36та учрашувда 35марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ўша мавсум у испан клуби тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.


Криштиану Роналду ҳозир "Ювентус" шарафини ҳимоя қилмоқда. "Кекса синьора" 2018 йилнинг ёзида "Реал"га 117 млн. евро тўлаб, португалияликни ўз сафига қўшиб олган эди. 


Сўнгги 5 йилдаги муваффақиятлари: ЛаЛига чемпиони 2016/17; Испания Суперкубоги 2017; Чемпионлар лигаси 2015/16, 2016/17, 2017/18; УЕФА Суперкубоги 2017; клублар ўртасида ЖЧ-2016, 2017; А Серия чемпиони 2018/19; Италия Суперкубоги 2018.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика