Сон Хён Мин ҳарбий хизмат ҳақда: “Оғир уч ҳафтани ўтказдим”

Eldor Akmurzayev
3 июн 2020, 21:10
Хабарингиз бор, “Тоттенхэм” форварди Жанубий Кореяда бир ойлик ҳарбий тайёргарликни олиб борди.

У хизмат ҳақида ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

“Бу жуда яхши тажриба бўлди. Барчаси ҳақида айта олмайман, лекин менга жуда ёқди. Оғир уч ҳафтани ўтказдим. Дастлабки кунларда ҳеч ким бир-бири танимас эди, шунинг учун бироз ноодатий бошланди. Бироқ, тез орада танишиб олдик. Бутун кунни бирга ўтказишимиз зарур эди. Хонада 10 киши яшадик, шу боис яқиндан танишдик. Бирга ишлардик, бир-биримизга ёрдамлашардик. Аввалига, йигитлар хаяжон сабаб мен билан гаплаша олмади, аммо кейин яхши кайфият ва ҳушчақчақлик билан вақт ўтказдик”, дейди Сон.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›