UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   3 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  379 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  17 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Солиштириш: Раҳим Стерлинг самарадорлик кўрсатиш бўйича қаерда жойлашган? Янгиликлар

Солиштириш: Раҳим Стерлинг самарадорлик кўрсатиш бўйича қаерда жойлашган?

Куни кеча Англия терма жамоаси аъзоси Стерлинг Чехияга қарши учрашувда хэт-трикка эришди.

Ушбу мавсум АПЛнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга асосий даъвогар саналаётган Стерлинг Пеп Гвардиола қўл остида ўзининг фаолиятидаги оламшумул мавсумини ўтказмоқда. Унинг натижалари Европада тўп тепаётган юлдузлар орасида қандай баҳоланмоқда? Бу каби бошқа саволларга жавоб излашга киришиб кетдик. Демак, жорий мавсум гол ва ассист бўйича энг фаол футболчилар рўйхатини кўриб чиқамиз.


10. Эден Азар (24)

Клуб: "Челси"

Голлар: 13

Ассистлар: 11

Ўйналган дақиқалар: 2,346

Эден Азар голларда иштирок этиш борасида "Челси"даги жамоадошларидан анчагина олдинда. Белгиялик "аристократлар"нинг АПЛдаги киритган голларининг деярли ярмида қатнашган (48%). Европа топ-5 чемпионатида ундан фақат 2 та футболчи кўпроқ голли вазиятларни содир этган. 


9. Луис Суарес (24)

Клуб: "Барселона"

Голлар: 18

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 2,287

Баъзилар Суареснинг ўйини ёши ўтиб бораётгани сабаб пасаймоқда, дейишмоқда. 32 ёшли уругвайлик айрим жамоадошлари соясида қолиб кетаётган бўлиши мумкин. Лекин, Луис ушбу мавсумда 18 та гол киритиб, 6 та ассист қайд этиш орқали ўзининг каталонияликлар ғалабаси учун етарлича ҳиссасини қўшди.


8. Раҳим Стерлинг (24)

Клуб: "Манчестер Сити"

Голлар: 15

Ассистлар: 9

Ўйналган дақиқалар: 2,146

Жорий мавсум АПЛда 24 голда бевосита иштирок этган Стерлинг рўйхатнинг саккизинчи поғонасидан жой олди. Стерлингдан фақат Азар ва Месси кўпроқ голли узатмалар амалга оширган. Англия термаси аъзоси ва "Манчестер Сити"нинг 7-рақами соҳиби ўйин, тезлик, фойдали иш коэффициенти жадал ўсишда давом этмоқда.  


7. Серхио Агуэро (24)

Клуб: "Манчестер Сити"

Голлар: 18

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 1,950

АПЛ тўпурари бўлиб турган Агуэро мазкур рўйхатга киришга ҳақли. Унинг голлари мавсум бошида "Манчестер Сити"га ажойиб стартни тақдим этди. Шунингдек, аргентиналик форвард 6 та голли узатмани 2000 дақиқадан камроқ вақт ичида амалга оширгани билан бошқа футболчилардан ажралиб турибди.


6. Николья Пепе (25) 

Клуб: "Лилль"

Голлар: 17 

Ассистлар: 8

Ўйналган дақиқалар: 2,591

Ивуарлик футболчи 23 ёшида Лига 1 чемпионатида ўзига хос юришни амалга оширган кўринади. "Лилль" сафида 17 та гол ва 8 та ассист ҳавас қилса арзийдиган кўрсаткич ҳисобланса керак. 


5. Роберт Левандовски (25)

Клуб: "Бавария"

Голлар: 18

Ассистлар: 7

Ўйналган дақиқалар: 2,238

Ушбу рўйхатдан ўрин олганлар ичида Роберт Левандовскининг бир ўзи Бундеслига шарафини ҳимоя қилмоқда. Барқарор мавсумларидан бирини ўтказаётган польшалик форвард жорий мавсум мюнхенликларнинг 25 та голида иштирок этди. 


4. Криштиану Роналду (27)

Клуб: "Ювентус"

Голлар: 19

Ассистлар: 8

Ўйналган дақиқалар: 2,326

Криштиану учун топ-10лик рўйхатига кириш қийин эмас, ёки португалиялик юлдуз ушбу шорт-листда бегона бўлмаган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг "Ювентус"даги иштироки тобора авжига чиқиб бормоқда. 34 ёшлик ҳужумчи А Сериянинг тўпурарлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 


3. Фабио Квальярелла (28)

Клуб: "Сампдория"

Голлар: 21

Ассистлар: 7

Ўйналган дақиқалар: 2,239

Январь ойида 36 ёшни қаршилаган бўлишига қарамай, Квальярелла А Серияда кучли. Рўйхатнинг энг қария футболчиси бўлишига қарамасдан, Фабио 21 та гол билан Италия чемпионатида тўпурарлар пойгасида пешқадамликни қўлга олган. Бежизга уни орадан яна 9 йил ўтиб, Италия терма жамоаси йиғинига чақиришмади.  


2. Килиан Мбаппе (32)

Клуб: ПСЖ

Голлар: 26

Ассистлар: 6

Ўйналган дақиқалар: 1,862

Килиан Мбаппе эътирофга лойиқ футболчига айланиб бормоқда. 20 ёшли франциялик жорий мавсум шу пайтга қадар Франция чемпионатида 26 та гол уришга улгурди. Рўйхатда кам вақт майдонда ҳаракат қилиб фойдалилик даражасига кўра Мессидан кейин иккинчи ўриндан жой олгани, унинг салоҳиятига янада жозиба беради.


1. Лионель Месси (41)

Клуб: "Барселона"

Голлар: 29

Ассистлар: 12

Ўйналган дақиқалар: 2,157

Лео ЛаЛигани шунчаки йиғлатмоқда — 29 та гол ва 12 та ассист. Бу натижа орқали Мессининг Европа кучли бешлик чемпионатларида энг кўп голли вазиятларда иштирок этгани кўринади. Ортиқча таъриф шарт эмас. 

P.S. Маълумотларга асосланган ҳолда, футболчиларнинг ушбу мавсумдаги кўрсаткичларини намоён этишга ҳаракат қилдик. Фанатизм ва шунга ўхшаш сўзлар биз учун бегона.


Squawka маълумоти асосида Нодир Абдурасулов тайёрлади

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика