UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  3 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  90 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  38 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  423 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  4 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  9 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  37

Солигорскнинг "Шахтёр" клубига нисбатан жиноий иш очилди. "Энергетик-БГУ" чемпион сифатида эълон қилиниши мумкин Янгиликлар

Солигорскнинг "Шахтёр" клубига нисбатан жиноий иш очилди. "Энергетик-БГУ" чемпион сифатида эълон қилиниши мумкин

Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумдаги ғолиби Солигорскнинг "Шахтёр" жамоаси собиқ спорт директори Владимир Нидергаус Минскда ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, Нидергаус Беларусь чемпионати ўйинларида натижага таъсир кўрсатгани туфайли қўлга олинган.  "Шахтёр" клубига нисбатан спорт мусобақаси иштирочиларини сотиб олиш банди бўйича жиноий иш очилган. Айни дамда текширув ишлари давом этмоқда.

Агар "Шахтёр" ўйинларни сотиб олгани исботланса, Солигорск клубида очколар олиб ташланади ва "Энергетик-БГУ" 2022 йилги мавсум чемпионига айланади.

Эслтиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бобир Абдиҳолиқов Беларусь чемпионати 2022 йилги мавсумида "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилиб, 30та ўйинда 26та гол уришга муваффақ бўлганди. Бобирдан ташқари "Энергетик-БГУ" сафида ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов, Амир Бакаев ва Шоҳруҳ Абдураҳмоновлар тўп тепишган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика