Сол Кэмпбелл вазифасидан озод этилди

Eldor Akmurzayev
30 июн 2020
“Саутенд” англиялик мутахассисни истеъфога чиқаргани ҳақида хабар берди.

Қарор иккала томоннинг келишуви остида амалга ошган.

Жамоа Англиянинг 3-дивизиони – Лига 1'да қатнашарди ва жорий мавсум муддатидан олдин тугашидан олдин “Саутенд” охирги ўринларда бораётган эди.

Сол “Саутенд”ни 2019 йилнинг октябрида қабул қилиб олган. Аввалроқ, у 4-дивизион клуби “Маклсфилд Таун”да бир неча ой ишлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru