"Сўғдиёна"га 6 нафар янги футболчи келди

Narzulla Saydullayev
27 июл 2016, 11:01
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.
“Суғдиёна” жамоасига келиб қўшилган ўйинчилар: Сардор  Эминов “Нефтчи”, Раббим Ҳасанов “Андижон”, Жамшид Хасанов "Бухоро”, Ихтиёр Тошпўлатов  “Машъал”  Сарвар Холматов “Қизилқум”,  Нодир Ашурматов “ Андижон”.

Жамоани тарк этган ўйинчилар: Фаррух Шотурсунов, Собир Хамидов, Тимур Ғаниев, Шахзод Каримов, Санжар Рихсибоев, Сардор Собирхўжаев.

Жамоанинг Тошкентдаги машғулотларини  якунлади ва 2 кунлик таътил берилди. 29 июлдан жамоа аъзолари “Суғдиёна” қароргоҳида йиғилади. Эслатиб ўтамиз, жамоа Олий лиганинг 16-тур доирасида ўз майдонида Бекободнинг "Металлург” жамоасини қабул қилади. Ўйин 3 август куни соат 19:00 да бўлиб ўтиши белгиланган.

Дилдора Холбоева тайёрлади
Жиззах шахридан махсус

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia