UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 19:25Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 19:12Суперлига. "Машъал" - "Насаф" (матнли трансляция)  5 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  5 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   2 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  14 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  3 15:19Ғолиб номи аниқланмаган "Андижон" – "Қизилқум" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Наримон Аҳмаджонов: "Мураббий ишончини бор кучим билан оқлашга ҳаракат қиляпман"  1 14:33Райс, Бруну, Салоҳ... ПФА АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  7 14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  4

“Сўғдиёна” янги футболчиларни таништирди ФОТО Янгиликлар

“Сўғдиёна” янги футболчиларни таништирди ФОТО

Бугун Жиззахнинг "Сўғдиёна” клуби 2017 йилги мавсумда клуб шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Бўлиб ўтган тақдимот маросимида  Жиззах вилояти футбол федерацияси вице-президенти Анвар Мусулманов, "Сўғдиёна” ФК бош мураббийи Даврон Файзиев, ОАВ ходимлари ва фан-клуб аъзолари иштирок этишди. Дастлаб Анвар Мусулманов сўз олиб, жамоанинг янги мавсумга олиб борган тайёргарлиги, ушбу мавсумда мухлисларнинг стадионга кириш тартиблари ҳақида тўхталиб ўтди.

Бош мураббий Даврон Файзиев эса жамоадаги ўзгаришлар, янги таклиф этилган футболчилар, раҳбарият томонидан қаратилаётган эътибор тўғрисида гапириб, бу йилги мавсумда жамоа мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишига ҳаракат қилишини ва яхшироқ натижалар қайд этилишига бор кучлари билан меҳнат қилишлари ҳақида гапирди.


Шундан сўнг, ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.Шундан сўнг, 18 март куни "Олмалиқ” жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйиндан олдинги навбатдаги машғулотларга киришилди. Барча мухлисларни 2017 йил 18 март куни, соат 17-00да бўлиб ўтадиган ХХVI Ўзбекистон чемпионати 3-тур ўйинида жамоани бевосита стадиондан қўллаб қувватлашга чақирамиз. Шу куни Жиззахда чемпионатнинг расмий очилиш маросими ҳам ўтказилади.Яна  бир янгилик, жорий мавсумда клуб ўзининг янги автобусига эга бўлди.


Жамоага келиб қўшилган футболчилар.  1. Сарвар Каримов "Локомотив"  2. Сардор Қулматов "Нефтчи"  3. Азамат Исроилов "Андижон"  5. Ғулом Урунов "Андижон"  6. Суннат Мамадалиев "Шуртан"  10. Алишер Махмудов "Навбаҳор"  11. Шохрух Достонов  "Машъал"  13. Рустам Азамов "Норин"  20. Улуғбек Худойбердиев "Металлург"  22. Достон Абдураҳмонов "Олмалиқ"  34. Омон-биик Халилов "Навбаҳор"  12. Шохрух Эшбўтаев "Машъал"

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика