UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  47 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  4 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  74 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  68 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1

«Сўғдиёна» украиналик ҳужумчи билан шартнома тузди Янгиликлар

«Сўғдиёна» украиналик ҳужумчи билан шартнома тузди

Кеча «Сўғдиёна» тушликдан сўнг навбатдаги машғулотларга киришди.
Жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотларда қатнашди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бугунги машғулотларда Украиналик легионер ҳужумчи Александр Каблаш ҳам қатнашди. У билан жамоа шартнома ҳам имзолади. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Каблаш давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси йиғинидаги машғулотларда ҳам қатнашган эди. Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда икки таймдан иборат ўйин ўтказишди.Шунингдек техник ва тактик тайёргарликларга жиддий эътибор қаратилди. Якшанба куни бўлиб ўтадиган «Машъал» жамоасига қарши учрашувга жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Биринчи давра якунлангач, танаффус даврида жамоа қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шароитлар анча яхшиланди. Вилоят ҳокими С.Исмоилов томонидан ҳам жамоага имкон қадар жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда жамоанинг олий лигадаги мавқиени яхши деб бўлмайди. Ушбу ҳолатни яхшилаш мақсадида вилоятдаги мутасаддилар ва жамоа раҳбарияти «Сўғдиёна»нинг олий лигада ўз ўрнига эга бўлишида барча чора-тадбирларни амалга оширишга бел боғлашган. Ишонамизки, жамоамиз ушбу мавсумда олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолади.

Қўйида машғулотлардан олинган видеолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

Виделавҳани кўриш учун линк
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика