UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  10 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  32 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

"Сўғдиёна" стадиони тахминан 1 майдан бошлаб футбол учрашувларини қабул қилади — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Сўғдиёна" стадиони тахминан 1 майдан бошлаб футбол учрашувларини қабул қилади — ЎзПФЛ

Лига мутахассислари 26 январь куни Жиззах шаҳрида бўлди. Бундан мақсад "Сўғдиёна" стадиони ва клуб қароргоҳининг мавсумга тайёрланиш жараёнини ўрганиш эди.

2022 йилги мавсумга келиб Жиззахдаги асосий стадион майсаси ҳолатида салбий ўзгаришлар кўзга ташланди. Шундан келиб чиқиб, ўтган йилнинг июнь ойида Лига 2023 йилги мавсум Суперлига учрашувлари мазкур майдонда ўтказилмаслигини клубга расман маълум қилди. Йил якунига қадар "Сўғдиёна" ОФК Кубоги беллашувларини Жиззахда қабул қилиши кўзда тутилганди. Клуб илк бор халқаро майдонда иштирок этаётгани бунда инобатга олинди. 



2022 йил баҳорида вилоят футбол маҳорат мактаби майдонига янги чим ётқизилган бўлиб, мазкур чим 1 йил давомида вилоятдаги асосий майдон учун парвариш қилиниши кўзда тутилганди. Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида 2022 йилги мавсум сўнгида "Сўғдиёна" стадионида таъмирлаш ишлари бошланди ва ҳозирга қадар у фаол давом этмоқда. Бугун Лига стадион ва клуб қароргоҳида мавжуд камчиликлар юзасидан тузилган баённомани "Сўғдиёна"га тақдим этди. Улар шу йилнинг февраль ойи якунига қадар бартараф этилиши талаб этилади. 



Мутахассислар тахминига кўра "Сўғдиёна" майдони Суперлига учрашувлари учун 1 май санасида тайёр бўлади. Унга қадар клуб 1 февралга қадар ўз уй учрашувларини вақтинча ўтказиб турувчи стадион номини Лигага тақдим этиши лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика