UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  110 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

"Сўғдиёна" ўз базасини фойдаланишга топширди Янгиликлар

"Сўғдиёна" ўз базасини фойдаланишга топширди

Теглар :  Сўғдиёна
Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси барча шароитларга эга ўзининг базасига эга бўлди.

Бу борада ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ўзининг шахсий телеграм каналида қуйидагича фикр билдирди. 

"Сўғдиёна клуби ва ниҳоят ўз базасига эга бўлди. Базада жамоа истиқомат қилиши учун барча шароит бор: бассейн, сауна, тренажер зали, ошхона, митинглар хонаси, U-21 ва аёллар жамоалари расмий ўйин ўтказиши, асосий таркиб эса машғулот олиб бориши учун стадион ва ҳоказо. Шанба куни клуб базанинг расмий очилиш маросимини ўтказди. 

Бунга қадар клуб йиғинлар давомида асосан отеллардан фойдаланиб келган. Эндиликда ўз базасига эга футбол клуби сифатида Сўғдиёна йилига 1-1,5 миллиард сўмни иқтисод қилиш имкониятига эга бўлади. Биласизки, ўз стадиони, базаси, академиясига эга бўлмаган жамоани биз том маънода нормал клуб дея олмаймиз. Жиззахда айни вақтда Сўғдиёна учун стадион мавжуд  ва унинг ёритиш тизими талабга жавоб беради. Эндиликда клуб учун база масаласи ҳал этилди. Навбат футбол академиясига.   

Жиззах яқин икки йилда 2 та яхши футбол академиясига эга бўлади. Сўғдиёна клуби ўз академияси учун ер масаласини тўлиқ ҳал қилиб, унинг қурилиши учун сметани молиядан тасдиқлатиб улгурган ва қурилиш бошланган. Шунингдек, вилоятдаги футбол маҳорат мактаби Сўғдиёна академиясига рақобатчи сифатида янгидан қурилади. 

Демак, 2023 йилги мавсум олдидан Сўғдиёна ҳам Насаф ва Бунёдкор каби лойиҳага айланиб улгуради. Умуман олганда вилоят футболи сўнгги 3 йилда сезиларли ўсишга эришаётганини натижалар ҳам кўрсатиши мумкин. Асосий жамоа икки мавсумдан бери совринли ўринлар ва халқаро майдон учун ҳаракат қилади, айни вақтда Суперлигада Пахтакордан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди. Аёллар жамоаси босқичма-босқич ўсди ва ҳозирда чемпионатда 5 очколик фарқи билан пешқадам. Футзал жамоаси эса ўтган мавсумни Пахтакор ва АГМКдан кейин кучли учликда якунлади. Бу мавсум олдидан чемпионлик учун асосий даъвогарлар — жамоа таркиби анча кучайтириляпти. 


Сўнгги йиллардаги бу ўзгаришларда биз клуб президенти Ўктам Маҳмуджонов ҳамда вилоят ҳокими Эргаш Солиев хизматини кўрамиз. Аҳамиятлиси, бу ерда вилоят ҳокими футзал жамоаси таркибида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтади ва ўйинларда иштирок этади. Натижа вақти билан келади. Муҳими клуб ўз пойдеворига эга бўлиши. Бугунга келиб Жиззах бу борада сезиларли қадамлар ташлаб улгурди",- дейди Диёр Имомхўжаев.




Фото: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика