UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  28 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

"Сўғдиёна". Нега Шоҳруз Норхоновнинг голлари камайди? Янгиликлар

"Сўғдиёна". Нега Шоҳруз Норхоновнинг голлари камайди?

Ижодий жамоамиз билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибмиз.

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" 21 сентябрь куни "Машъал" меҳмони бўлди (0:0).

Машъал

Суперлига. 19-тур

21/09/2021, 16:30

0
:
0
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
46'  Зафарбек Акрамов
70'  Ойбек Нурматов (Ифеанйи Ифеанйи)
77'  Ифеанйи Ифеанйи
84'  Зафарбек Акрамов (Аббос Шодмонов)
84'  Муҳаммадали Юлдашев (Қаҳрамон Баҳодиров)
88'  Самуэль Онониву (Руслан Хожиев)
88'  Шаҳзод Шайманов (Ибе Мичел Окоро)
18'  Искандар Шайкулов
55'  Баҳодир Насимов (Жасур Ҳасанов О)
73'  Даниэл Насриддинов (Дарко Станоевич)
87'  Шаҳбоз Жўрабеков (Эргаш Исмоилов)
90'  Элёр Орифов

Муборакдаги ўйин якунида жиззахликлар етакчиси Шоҳруз Норхоновнинг фикрларига қулоқ тутдик.





— "Машъал" билан дуранг. Ўйин қанчалик қийин бўлди?

— Иккала жамоага ҳам 3 очко керак бўлгани учун бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Ҳаво ҳарорати ҳам юқори эди, ўйинлар барвақт ўтказиляпти. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Лекин ўйин дурангга мос эмасди, деб ҳам айтолмайман. Футболда ҳар 1 очко жуда муҳим. Агар у сафарда қўлга киритилса, қиймати янада ошади. 

— Рақибнинг майдондаги ўйини ҳақида нима дея оласиз?

— "Машъал" ҳимояга ихтисослашган яхши жамоа. Шундай бўлса-да, бугун олдинги чизиқда кўплаб вазиятлар юзага келтирди. Рақиб фақат ғалаба учун ўйнади, чунки улар Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилишмоқда.

— Биринчи даврадаги ўйинда ҳам кучлар тенг келганди...

— Ҳа, ўша учрашув биз учун жуда аламли бўлганди. Жиззахдаги ўйинда 2 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олиб, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бугун ҳам дуранг қайд этилди.

— Норхонов Суперлигадаги энг олди марказий ҳужумчилардан ҳисобланади. Лекин уни тез-тез қанотларда ҳам кўрамиз. Мураббий бугун ҳам учрашув аввалида сизни чап қанот вингери сифатида майдонга чиқарди. Ўзингиз учун қайси позиция нисбатан қулайроқ?

— Мураббийлар қаерда кўришни истаса, ўша нуқтада ўйнайвераман. Олдин ҳам ярим ҳимояда ўйнаганман. Рости, позиция танламайман, қанотлар ҳам жуда қулай.

— Мавсумни кўтаринки руҳда бошлагандингиз. Лекин ёз келиши билан голларингиз сони камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ? Балки, Улуғбек Бақоевнинг ўйин услубига мос келмаётгандирсиз...

— Йўқ, жамоанинг ўйини яхши шаклланган. Мураббий ҳар бир футболчи билан тактика устида алоҳида ишлайди. Голларим камайиб кетганига фақат ўзим айбдор бўлсам керак. Мураббий ёки жамоадошларимда ҳеч қандай айб йўқ. 

Бу ҳолат ўзим учун ҳам жуда ёқимсиз, шу туфайли устимда ишлашдан тўхтаб қолганим йўқ.

— Сайтимизда "Сўғдиёна"нинг ўйини таҳлил қилинган мақола эълон қилинган куннинг эртасига кўришгандик. Ўшанда менга нисбатан эътироз билдиргандингиз. Келинг, ҳозир аниқ фактларга эътибор қаратамиз. Жамоа сўнгги 10 ўйинда (Суперлига доирасидаги) 4 та гол урди. Бу қанчалик қониқарли натижа?

— Албатта, яхши натижа эмас...

— Бу жамоа ичидаги муҳитга таъсир қилмаяптими. Биламиз, майдонга ҳар доим жанговар руҳда тушасизлар. Айни пайтда унинг ташқарисида вазият қандай?— Йўқ, ички муҳит яхши. Гол уролмаётганимиз ҳужумчиларга боғлиқ бўлса керак (кулади). Ҳар доим форвардлар гол урсагина жамоа зафар қучади. Тўғри, охирги турларда кам гол уряпмиз. Лекин ҳар бир очко учун бор кучимиз билан курашяпмиз. Бу мавсум охирига қадар давом этади. Ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг. Охиригача курашамиз ва таслим бўлмаймиз.

— Олдинги гал суҳбатлашганимизда ҳар турда ҳакамларга қарши ўйнашга тўғри келяпти, деган маънода бир фикр билдиргандингиз. Асос сифатида "Сўғдиёна" жанговар жамоа экани, аммо рефериларнинг яккакурашларга жиддий муносабат билдиришини келтиргансиз. Бугунги ҳакамликка нисбатан эътироз йўқми?— Йўқ. Бугунги ўйинни бошқарган Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ажойиб тарзда ишлади. Елкама-елка курашларга қўйиб беришди. Чунки "Машъал" ҳам биз каби агрессив руҳда ўйнайдиган жамоа. Бошқа клубларга қарши эса бизнинг услубимиз ажралиб қолади ва ҳакамлар ҳар бир эпизодга жиддий муносабат билдириб, бизга нисбатан қаттиққўлроқ бўлишади.

— Майдонни замбил ёрдамида тарк этган Даниэль Насриддинов аҳволи яхшими? Бу ҳақда маълумот олдингизми?— Йўқ, ҳозирча бу борада ҳеч нарса билмайман. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади.

"Шавкат "молодец", клубдан фақат ном қолган" — Усмон Тошев

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика