

Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда. Айтиб ўтиш жоизки,жамоа посбони Сарвар Каримов Ўзбекистон U-22 жамоаси сафида Хитойга жўнаб кетди.
Иззатилла Абдуллаев ва "Металлург"жамоасига қарши ўйинда дебют қилган футболчи Шахбоз Жўрабеков "Динамо" жамоасига қарши кечган ўйинда жароҳат олиб, машғулотларда якка тартибда шуғулланмоқдалар. Машғулотларда жамоанинг ўринбосар ёшлари ҳам иштирок этмоқдалар.
Жамоанинг кечки машғулотдан ФОТОРЕПОРТАЖ ни ҳавола этамиз.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати









