“Сўғдиёна” Жиззахдаги йиғинни якунланди
20 янв 2018 13:36
Янгиликлар
“Сўғдиёна” Жиззахдаги йиғинни якунланди
Режага кўра иккинчи босқич Тошкентда давом эттирилади. “Оқ-тепа” га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг жамоа мураббийлар штаби футболчиларга қисқа муддатли таътил беришга қарор қилган эди. Бугун жамоа Тошкентда йиғилди ва муҳташам “Гранд Атлас” меҳмонхонасига жойлашди.
Тошкентдаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Улардан дастлабкиси, 25 январь куни “Пахтакор”га қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 28 январда “Навбаҳор”, 5 февраль куни “Қизилқум” билан ўртоқлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
Жиззахдаги йиғин давомида кўрикда бўлган айрим футболчилар билан хайрлашилди ва Тошкентдаги йиғинга бир нечта футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақида эса кейинги хабарларда батафсил маълумот берамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар