UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  0 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

“Сўғдиёна” иккинчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Теглар :  Сўғдиёна
“Сўғдиёна” мураббийлар штаби жамоага келган янги футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Бу сафар Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоаси спарринг рақиб сифатида танланди. Бугун ушбу ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда дуранг натижа қайд этилди. Биринчи бўлимда устунлик Жиззах клуби томонида бўлди. Кўп ўтмай бош ҳакам томонидан рақиб дарвоза томон пенальти белгилади ва ундан Дилмурод Каримов унумли фойдаланиб, ўйиндаги ҳисобни очди. Ўйиннинг 19 -дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим “Сўғдиёна” фойдасига якунланди.

Иккинчи бўлимда Александр Мочинов “Сўғдиёна” ёшлар вакилларига ўзларини синаб кўриш учун имкон берди ва таркибда асосан ёшлар ҳаракат қилишди. “Оқ-тепа” футболчилари эса иккинчи бўлимда фаол ҳаракат қилиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

Бугунги ўйинда айрим сабабларга кўра Сардор Эминов ва Иззатилла Абдуллаев иштирок эта олмадилар.

“Сўғдиёна” - “Оқ-тепа”  2:2
Голлар: 
Дилмурод Каримов, Ихтиёр Тошпўлатов

“Сўғдиёна”: Шерзод Абдураимов,Сардор Қулматов, Умид Қодиров, Элёр Орифов ,Азамат Исроилов ,Дамир Низамов ,Ихтиёр Тошпўлатов ,Шерзод Жалилов, Отабек Ҳайдаров, Дилмурод Каримов ,Дониёр Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Нодир Қўйбоқов ,Ҳаёт Шодмонов ,Обид Ҳакимов ,Рахматилло Мелибоев, Жасур Ўринов ,Сахоб Рашидов,Ойбек Нурматов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика