UZ

Сўнгги янгиликлар

05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  5 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  5 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  13 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  3 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  3 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0

Суперлига. "Сўғдиёна" - бу мавсумда ғалаба қозонган биринчи жамоа Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" - бу мавсумда ғалаба қозонган биринчи жамоа

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


"СЎҒДИЁНА" — "БУНЁДКОР" 2:1
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Арслон Хотамов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голллар: Достон Тошматов 22, - 1:0. Санжар Қодирқулов 63, - 1:1. Ойбек Нурматов 89, - 2:1.

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Санжар Рашидов, Сирож Мелиев, Шоҳруз Норхонов (Иззат Абдуллаев, 72), Достон Тошматов (Ойбек Нурматов, 69), Муҳаммадали Юлдашев, Шаҳбоз Жўрабеков
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Шерзот Шакиров, Диан Талхатов, Дурбек Камлов, Даниел Насриддинов, Никола Милинкович

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Сергей Прохоров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Қодирқулов, 62), Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Бобур Фарҳодов, Сардор Азимов, Санжар Риҳисбоев, Абубакр Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нодирбек Мавлонов

Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиёсов 23, Абдулла Абдуллаев 52, Дилшод Аҳмадалиев 57, Достон Тошмтаов 57, Элёр Орифов 60, Нурилло Тўхтасинов 90, Иззат Абдуллаев 90.



Сўғдиёна

Достон Тошматов - 22', Ойбек Нурматов - 90'

Суперлига. 1-тур

10/03/2019, 18:00

1
:
2
Тугади

Бунёдкор

Санжар Қодирқулов - 63'

45'
90'
22'  Достон Тошматов
22'  Шаҳбоз Жўрабеков
57'  Достон Тошматов
60'  Элёр Орифов
69'  Достон Тошматов (Ойбек Нурматов)
72'  Шохруз Норхонов (Иззат Абдуллаев)
90'  Ойбек Нурматов
90'  Санжар Рашидов
90'  Иззат Абдуллаев
23'  Хуршид Ғиёсов
52'  Абдулла Абдуллаев
57'  Дилшод Аҳмадалиев
62'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Қодирқулов)
63'  Санжар Қодирқулов
63'  Улуғбек Абдуллаев
79'  Жасур Жалолиддинов (Сардор Азимов)
90'  Нурилло Тўхтасинов


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. Ўйин тугади! "Сўғдиёна" 2019 йилги Суперлигада ғалаба қозонган биринчи клуб бўлди. 

90+5. "Бунёдкор"да жарима тўпи. Йўллаган зарба Митровичга қийинчилик туғдирмади

90+4. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Иззат Абдуллаев

90+2. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Нурилло Тўхтасинов

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

90. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК НУРМАТОООООООООООВ! 2:1. Санжар Рашидов рақибдан тўпни олиб қўйиб Нурматовга оширди, Ойбек жарима майдони ичидан гол урди.

87. ЯНА ЗАРБАААА! "Сўғдиёна" бурчак тўпига эга бўлди, дарвозага йўллаган зарба ноаниқ кетди!

86. ЗАРБААААААААААААААА! Ойбек Нурматов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, яна Зуҳуров сейв қилди

84. ЗАРБАААА! Кахи Махарадзенинг боши билан йўллаган зарбасини Зуҳуров эгаллаб олди

81. ЗАРБААААААААА! Тўхтасиновнинг жаримадан узатган тўпини Ислом Қобилов боши билан зарба берди, жуда хавфли лекин ноаниқ!

79. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов ўрнига Сардор Азимов

73. ЗАРБААААААААААА! Ҳозиргина майдонга тушган Иззат Абдуллаев жарима майдони яқинидан зарба берди, ноаниқ

72. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Шоҳруз Норхонов ўрнига Иззат Абдуллаев тушди

69. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Достон Тошматов ўрнига Ойбек Нурматов тушди

68. "Бунёдкор"да жарима тўпи. Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдонига узатган тўпини Митрович ушлаб олди 



63. ГООООООООООООООООООООООООЛ! САНЖАР ҚОДИРҚУЛОВ! 1:1. Чап қанотдан Улуғбек Абдуллаев оширган тўпни ҳозиргина майдонга тушган Қодирқулов дарвозага йўллади.

62. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Санжар Қодирқулов тушди

60. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Элёр Орифов

58. ЗАРБААА! Мезбонларнинг хавфли зарбасини Зуҳуров бартараф этди.

57. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Достон Тошматов

57. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Дилшод Аҳмадалиев

46. Иккинчи тайм бошланди



45+2. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча "Сўғдиёна" олдинда 1:0

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

40. ЗАРБАААА! "Бунёдкор" 23 метрлардан жарима тўпига эга бўлди. Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.


23. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Хуршид Ғиёсов

22. ГОООООООООООООООООООООЛ! ДОСТОН ТОШМАТОООООООООВ! 1:0. Жарима тўпидан сўнг Жўрабоевнинг ошириб берган тўпини Тошматов Зуҳуровнинг ёнгинасидан дарвозасига жойлаб қўйди 


Голни КЎЧИРИБ ОЛИШ



 


10. ЗАРБА! Чиройли комбинациядан кейин Қаҳрамонов 18 метрлардан дарвозага зарба берди, бироз хато.


6. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Достон Тошматов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

5. Дилшод Аҳмадалиев ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдонига узатилди, Митрович тўпга эга чиқди


1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ўйин соат 18:00да бошланади.





Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика