UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  9 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  18 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  2 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Собиқ футболчи плей-офф ҳақида: "Англияни футбол гиганти кутиб турибди" Янгиликлар

Собиқ футболчи плей-офф ҳақида: "Англияни футбол гиганти кутиб турибди"

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гарри Невилл плей-офф босқичида Германияга қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Чехия билан ўйин якунланиши билан, Англиянинг Германияга қарши "Уэмбли"да ўйнаши ажойиб бўлиши ҳақида гаплашдик. Мен бу қоғозда ажойиб бўлиши, ўйин вақтида эса барчаси силлиқ бўлмаслиги ҳақида ўйладим. 

Биз яхши ҳолатдамиз. Олдинда бизни ҳақиқий титан кутмоқда, аммо гуруҳ босқичида бизда барчаси ишончли бўлди. 

Келаси ҳафта футболчилар футбол гигантига қарши ўйнашади. Агар бу ўйинда Англия ғалаба қозона олса, футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи янада юқорилайди. Франция ёки Германия каби терма жамоаларни мағлуб этиш учун, умуман бошқача ўйин кўрсатиш лозим. 

Францияга қарши бизда имкониятлар бўлмаслиги мумкин эди, аммо Германияга қарши булар бўлади. Португалия билан ҳам. Германия ва Португалияга қарши имкониятлар 50/50. Франция билан эса 30/70. Мен пессимист эмасман, реалистман", - деди Невилл. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика