Снейдер Голландия терма жамоасидаги ўзининг сўнгги учрашувини ўтказди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
7 сен 2018, 15:31
Перуга қарши ўртоқлик учрашуви ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер учун Голландия терма жамоаси сафидаги сўнгги баҳс бўлди.

34 ёшли хавбек ўйинни асосий таркибда бошлади ва 62-дақиқада алмаштирилди. Голландия терма жамоаси ушбу баҳсда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Айни дамда Қатарнинг "Ал-Гарафа" шарафини ҳимоя қиладиган Снейдер 2003 йил Голландия терма жамоаси сафида дебют қилган эди. Хавбек миллий жамоа либосида 133та учрашув ўтказиб, 31та гол урди. Снейдер Голландия терма жамоаси билан ЖЧ-2010да кумуш, Евро-2004 ва ЖЧ-2014да бронза медалини қўлга киритган.





Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia