Славен Билич: “МЮ” биздан ҳар томонлама устун эди”
13 авг 2017 23:30
Янгиликлар
Славен Билич: “МЮ” биздан ҳар томонлама устун эди”
“Вест Хэм” устози Славен Билич жамоасининг “МЮ”га учраган (0:4) мағлубиятига изоҳ берди.
“Манчестер Юнайтед” ҳар томонлама биздан яхшироқ кўринди. Тўп билан муомалада ҳам, тўпсиз ҳаракатда ҳам, якка курашларда ҳам. Бу каби рақибга қарши туриш жуда қийин, агар бугунгидек хатоларга йўл қўядиган бўлсанг... “МЮ” қарши ҳужумда ажойиб ҳаракат қилди. 4:0 бу биз учун фожиа.
2:0 пайтида ўйинимиз менга маъқул келмаётганди. Шу сабаб Чичаритога кўмаклашиш учун Сакони майдонга туширдим. Улар бир қатор яхши имкониятларни яратишди. Аммо бу ўйин ортда қолди ва уни унутиб, кейинги баҳсга ҳозирлик кўришимиз лозим.
Бу каби йирик мағлубиятдан кейин яхши ҳолатлар ҳақида гапириш қийин. Ўйлайманки яқин вақт ичида жароҳатланганлар сафга қайтиб, бизга ёрдам беришади”, деди Билич.
Фикрлар