UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  9 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  0 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  1 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   4 21:32Нето "Барселона"ни тарк этади  1 21:15"Рома" Челик учун 7 миллион евро тўлайди  1 20:59"Лилль" ПСЖ ҳимоячиси учун 5 миллион евро таклиф қилди  0 20:41Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда  2

Славче Войнески матбуот анжуманида рус, турк, инглиз тилларида гаплашди, ўзбек тилини ҳам ўрганмоқчилигини айтди Янгиликлар

Славче Войнески матбуот анжуманида рус, турк, инглиз тилларида гаплашди, ўзбек тилини ҳам ўрганмоқчилигини айтди

Суперлиганинг 10-турида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи ўз фикрларини айтиб ўтди.




- Биз учун рухан оғир ўйин эди. Чунки сўнгги икки ўйинда қўшимча дақиқаларда очколарни бой бердик. Ўйинни яхши бошладик, тўп билан бўлдик ва кўпроқ ҳужумлар қилдик. Иккинчи бўлим эса оғир ўтди. "Локомотив" олдинга ўйнади, яхши босим ўтказди. Биз эса тўпни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик. Иккинчи голдан кейин иккала жамоа вакилларида ҳам яхши вазиятлар бўлди, бироқ улар голга айланмади. Бизнинг салбий тарафимиз ҳам шу, вазиятларни голга айлантира олмаймиз. Турғунбоев ва Эркинов термага номзод футболчилар, улар бундай вазиятлардан фойдаланиши керак. Кейинги ўйинлар учун бу вазиятлар борасида ишлаймиз. Шунингдек, бугунги ўйин учун меҳмондўстлик ва яратиб берилган шароитлар учун "Локомотив" футбол клуби ишчи-ходимлари ва ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман.

- ОЧЛ ўйинларидан кейин "Пахтакор" 4 дурангдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди. Ўтган омадсизликлардан кейин Сизнинг жамоадан кетишингиз ҳам мумкинмиди?

- Яхши савол. "Пахтакор" ҳали бу борада умуман мурожаат қилгани йўқ. Бизда шартнома бор. Мураббийлик жуда осон касб - натижа қилсанг қоласан, ютқазсанг кетасан. Фақатгина мардларча кетиш керак. Бу ерга ўз муҳримни қўйишга келганман.

- Ўзбек футболига келганингизга 5 ойдан ошди. Бу ерга келганингиздан олдинги таассуротлар ўзини оқладими?

- Ўзбекистонга келишимдан олдин кўп нарсаларни билмасдим. "Пахтакор"ни оз-моз эшитганман, бошқа жамоаларни билмасдим. Икки-уч ойда бир неча жамоаларни ўрганиб, кўриб чиқдим. Балки яна 2-3 ойдан кейин тиниқроқ фикр айта оларман. Агарда ўзбек футболи ҳақида ўз фикримни айтадиган бўлсам, Ўзбекистондан кетишим керак бўлади.

- Достон Ҳамдамовнинг "Пахтакор"да кўриниш бергани ҳақида.

- Достон Ҳамдамов "Пахтакор"нинг футболчиси. Қатар жамоасидан ижарадан қайтиб келди ва бизнинг дастур бўйича иккинчи даврага тайёрланмоқда. У терма жамоада ҳам ўйнайди. Балки Катанец уни чақирмас, бироқ одатда уни доимо термада кўрамиз. Шу сабабли унинг кейинги ўйинларда яхши ҳолатда бўлишини истаймиз.

- Олимпия терма жамоасига футболчи беришингиз жамоанинг ўйинлари тақвимига ҳам таъсир қилди.

- Шундай дейишим мумкин. Терма жамоада 15 йил ишладим, бу борада тажриба катта. Клублар термалар учун ишлаши, доимо қўллаб-қувватлаши керак. Чунки термалар доимо давлатнинг юзи бўлиб келган. Доимо улар учун футболчиларни юқори даражада ушлаб тура олиш керак. Саудия Арабистонида жуда тиғиз тақвимда ўйинлар ўтказдик. Бизга бу осон бўлмади. "Сепахон" ОЧЛда ўйинлар ўтказганидан кейин мамлакатида 10 кун дам олиб, кейинчалик чемпионат ўйинларига киришди. Биз эса май ойида ҳар уч кунда ўйнаяпмиз. Терма учун бу нормал ҳолат. Уларни қўллаб-қувватлаймиз.

- "Пахтакор" Славче Войнески имзосида ўйнамоқдами?

- Ҳозирча йўқ. Биз ҳали ниманидир ўзгартирадиган даражада кўп меҳнат қила олмаяпмиз. Бунга вақт керак. Бунинг учун аввало футболчиларнинг ўзлигини ўзгартириш керак. Иккинчидан клубдаги кўп нарсаларни ўзгартириш керак. Ўтмишни унутиш учун вақт керак бўлади. Янги услубга ўтиш учун аввало янгича йўлларни танлаш, уларни қабул қила олиш муҳим. Клубда нималарнидир ўзгартириш осон иш эмас. Жамоани илк марта Анталияда кўрганимдан бери улардаги жиҳатларни ўзгартиришга ҳаракат қиляпман. Агарда тўлиқ жамоа билан бўлган кунларимни ҳисобласам, бу 55-60 кунни ташкил қилса керак. Бу рост. Февралдан май ойига қадар тўлиқ жамоа билан нари борса 60 кун машғулот ўтказдим. Шу кунлар ичида ўз имзони кўрсата олиш осон бўлмайди. Ёш футболчиларимизда ҳам иқтдор жуда юқори. Гарчи ўйнамаса ҳам уларни ОЧЛ ўйинларига олиб боришга ҳаракат қилдик, улар ОЧЛни кўриши, ичидаги атмосферани ҳис қилиши, кўриши керак. Уларни шундай йўллар орқали ҳам сақлаб қолиш мумкин. Тажрибали футболчилар эса бу йўлда ёшларга ўз тажрибаларини ўртоқлашади.

- Уларни ярим профессионал деб ҳисоблайсизми?

- Улар ҳали ривожланиш жараёнида. Улар ҳар куни ишлаши керак. Эркинов ҳали кўп нарсаларни ўрганиши, даражасини ошириши керак. Бу жараён. Файзуллаев, Холматов каби футболчиларни асосий жамоа билан шуғуллантириб, ўйинларга қўйяпмиз. Улар ҳам жараёнда. Улар бу ёшда профессионал даражада бўла олмайди. Шахзод Азмиддинов ОЧЛда яхши ўйин кўрсатди. Ҳа, хатолар қилганди. Кейинчалик чемпионатда сўнгги 10 дақиқада майдонга туширдим. Битта нотўғри пасдан кейин ўзининг бошини ўзи олиб ташлади. Профессионаллар бундай бўлмайди, ёшлар шу сабабли тўлиқ профессионал эмас. Уларни кўмиб қўймаслик керак.

- Яхши ўйин учун раҳмат. "Пахтакор"га келган хорижлик мураббийлар ўзбек тилини ўрганишни исташини айтганди.

- Майдонда таржимонсиз, русча гаплашаман. Русча, туркча, аралаш ўзбекча ҳам айта оламан. Матбуот анжуманида русча ҳам гаплашишим мумкин.

- Таржимонингизнинг футболни тушуниш даражаси Сиз кабими?

- Менимча, мендан ҳам юқори (кулади). Футболнинг тили бир хил. Футболчилар билан футбол тилида гаплашаман. (Туркчада) Туркчани ҳам биламан. Лекин ўзбекчани билмайман. Бироқ ўрганиш ниятим бор.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+4   
24 май 07:28:41
Баходир1336
Пахтакор доим олга
+3   
24 май 01:05:44
nerazzuri
Вайневскийга вакт керак , хато хаммада бор лекин клублар кечириб утирмайди сразу истефога чикаради.
+2   
24 май 06:45:59
Бахтийор Ашуров
Футбол Экспресс фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри. Юткандан кейин тиллари бийрон булиб кетибди.
Тўгриси бу мураббийни иш услуби менга ёқмайди. Чунки пахтакорни ўйини кескин пасайиб кетди. Ўтган сафар; бундай йўл билан Ўзбекистонда футболини ривожлантириб бўлмайди - деган эди. Бу сафар ; тўгриси Ўзбек футболи хақида гапирадиган бўлсам ўзбекистондан кетишим керак - деб турганда дойим бир ҳил фикрда эканлигини англатмайдими?
+2   
24 май 06:21:58
Футбол Экспресс
Пахтакор бу турда яхши уйнади.
+2   
24 май 05:23:12
Бахтийор Ашуров
Агар ўзбек футболи ҳақида ўз фикримни айтадиган бўлсам Ўзбекистондан кетишим керак бўлади!!!
+2   
24 май 04:49:54
UzBekistanTEAMFCCC
Тўғри айтибди агарда борини айтса кетади. Сикейра га ўхшаб.
+1   
24 май 06:19:13
Футбол Экспресс
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хуллас ютгандан кейин роса сайрабдида ...
Тугри. Юткандан кейин тиллари бийрон булиб кетибди.
+1   
24 май 05:03:25
GOLfutGOL
Türkçesi iyiymiş türkçe biliyorsa özbekçeyida öranacak
+1   
24 май 01:08:17
Simple Man
Ўзбек футболи хақида ўз фикрини Ўзбекистондан кетиб очиқ айтолса керак, ростданам футболимиз ботқоқда, қачонки болалар футболидан тортиб МТЖгача халол мутахасислар ва кўзи тўқ рахбардар фаодият юритмас экан ботқоқда тураверамиз, ва йилдан йилга ботаверамиз
   
24 май 09:56:48
Diyorbek Mirzo
Yog'eeee shunaqami shunaqamiiiiiiii
   
24 май 09:56:35
Diyorbek Mirzo
Yog'eeee shunaqami shunaqamiiiiiiii
   
24 май 09:08:42
AvazBek
Oʻzbek tilini oʻrganmey qoʻyur ket yaxshisi xish tima qilalmesan Osiyoda baribir
   
24 май 05:07:03
Футбол номер 1
Саволни қара деярли бари провакацион саволлар, лекин Войнецки ақилли мураббий экан, журналистнинг биронта саволига у ҳохлаган жавобни бермаган, журналист бугунги кунда ухласа тушига кириб чиқадиган Арвеладзе ёки Бабаянга ҳеч қачон бунақа саволларни бера олмаган бўларди, Войницкийнинг қанчалик савияли эканлигини билмадиму, лекин, савияси грузиндан каммаслиги аниқ, унда грузиндаги шароитнинг ярми ҳам йўқ, грузин эса шунча шароит билан ҳеч бало қила олмаган эди
-2   
24 май 05:58:23
Soccerland777
Хуллас ютгандан кейин роса сайрабдида ...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика