UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Маурицио Сарри АПЛга қайтиши мумкин  0 21:15Англия кубоги. "Манчестер Сити" ва "Челси" ярим финалда куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  30 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5

Славче Войнески: "Футбол шунақа, жамоага кимдир келади, кимдир кетади" Янгиликлар

Славче Войнески: "Футбол шунақа, жамоага кимдир келади, кимдир кетади"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ёмон бошладик, биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлим яхши бошланди, рақиб дарвозасига иккита тўп киритдик. Бироқ ўйин якунига қадар меҳмонлар ҳам дарвозамизга иккита гол уришди. Рақибнинг ҳар икки голига ҳам футболчиларнинг алоҳида хатолари сабаб бўлди. Баъзида футболда шу каби холатлар ҳам бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз, ҳозирда "Пахтакор"да янги жамоа шакллантирилмоқда. Таркибда мавжуд бўлган футболчилар ёнига янгиларни қўшган холда яхши жамоа тузиш ҳаракатидамиз. 

- Футболчиларда мотивация етишмаётгандек кўринмоқда. Бу борада сиз қийинчиликларга дуч келаяпсизми?

- Биринчи ўринда ОЧЛ ўйинларидан сўнг ҳали ҳам солиқ тўлаб юргандек юрибман. Қисқа вақт ичида кам сонли футболчилардан фойдаландик. Бунинг оқибатида жамоамизда чарчоқ кўзга ташланмоқда. Ҳали футболчиларда мослашиш жараёни якунига етгани йўқ. Бундан ташқари, сиз ҳақсиз, "Пахтакор"да ўйнаш ўзига яраша босимни юклайди. Чунки "Пахтакор" доим ютиши шарт, биринчи бўлиши шарт. Айнан шу босимга дош бериш баъзи футболчиларда етишмаётган бўлиши ҳам мумкин.

- Айни дамда клубдаги ўзгаришлар ва натижалар жамоа кайфиятига салбий таъсир этмаяптими?

- Бу қарорлар клуб раҳбарияти томонидан чиқарилди. Бу менинг фаолиятимга қай даражада таъсир этишини билмайман, бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Футболчилар ҳақида гаплашадиган бўлсак, эҳтимол балки таъсир қилиши мумкин. Биз кеча футболчилар билан гаплашдик. Уларнинг барчаси профессионал ва бу каби холатлар муаммо бўлиши керак эмас. Футболда ҳамиша бир жамоага кимдир келади, кимдир кетади. 

- Футболда хато эвазига гол урилади. Лекин бугун жамоада ғалабага нисбатан иштиёқ кўринмагандек туюлди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Мен сизни тушундим. "Пахтакор" ўйнашни истади. Кўрган бўлсангиз, биз хатолар бўлишига имкон қадар йўл қўймадик. Етакчи футболчиларимиз турли сабабларга кўра майдонга туша олишмаяпти. Масалан Драган Черан сафга қайтса ҳужумдаги фаоллигимиз янада ортади.

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика