Скоулз: "Челси" - МЮ ўйинида бир томчи ҳам сифатни кўрмадим"
02 мар 2021 10:51
Янгиликлар
Скоулз: "Челси" - МЮ ўйинида бир томчи ҳам сифатни кўрмадим"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси Пол Скоулз "Челси" бош мураббийи Томас Тухелнинг АПЛ 26-тури доирасидаги ўйинга қўйган баҳосига қўшилмайди.
Ўйин нурсиз, 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан сўнг Тухель "бу икки жуда кучли жамоалар ўртасидаги сифатли ўйин бўлди" деганди.
"Тухель бу юқори даражадаги сифатли ўйин деб айтаётганда, ўзи iPad'да бошқа ўйинни кўрган деб ўйлайман. Мен бир томчи сифатни ҳам кўрмадим.
Майдонда сифатли ўйинчилар бор эди, аммо мени нотўғри тушунманг, улардан ким буни исботлади?", - дейди Скоулз.
Томас Тухель жамоаси АПЛда 5-ўрин, МЮ эса 2-ўринда кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар