Сколари 9,6 миллион доллар даромадини яширганликда гумон қилинмоқда

Aziz Tukhtamuradov
15 май 2014, 09:49
Португалия ҳукумати Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколарининг солиқ органларидан даромадини яширганлигини маълум қилмоқда.
Сколари 2003-2008 йиллар давомида Португалияда юритган фаолияти мобайнида 9,6 миллион долларлик даромадини яширганликда гумон қилинмоқда.

65 ёшли мураббийнинг ўзи эса ушбу айбловни инкор қилмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net