
Мен 2002 йилдаги Жаҳон чемпионатидаги танлаган таркибимдан кўпчилик қониқмаслигини аввалдан билгандим. Шу учун ўша пайтда мен бошқа, ҳеч ким билмайдиган меҳмонхонада турганман. Ҳозир вазият бироз бошқачароқ. Бу йилги мундиалда таркибни танлашда катта қийинчиликларга дуч келмадим. Бу йили кечалари кўчаларни сайр қилишим ҳам мумкин. Кимгадир балки мен танлаган таркиб ёқмаслиги мумкин. Лекин бу табиий ҳолат.