UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. Барча чорак финалчилар маълум ва уларнинг орасида Осиёдан бирорта ҳам жамоа йўқ  3 01:35Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди  4 00:50Симеоне: “Ҳамма Мессини Марадона билан беллашади деб ўйлайди, аслида эса у фақат Роналду билан баҳс олиб боряпти“  12 00:20Африка Миллатлар Кубоги-2019. Зеедорф шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлади  3 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:00Ван Дейк якунланган мавсум "Ливерпуль"да кимлар қаҳрамон бўлганини айтди  1 23:30Роналдо: "Уларни солиштириш адолатдан эмас"  17 23:15КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Мезбон Коста-Рика кутилмаганда мағлуб бўлди  2 22:55Африка Миллатлар Кубоги-2019. "E" квартетида биринчи тур баҳслари ўтказилди  2 22:30ОЧЛ. Каннаваро устозлигидаги жамоа Феллайни ҳаракат қилаётган клубни мусобақадан чиқариб юборди   4 21:59Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди  12 21:54Азиз Тўхтабоев: "Серияда бешталикдан кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди"  6 21:52Ҳамиджон Актамов: “Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз”  10 21:50Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ)  2 21:45Эл-Шарави учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош. Ёмон эмас-а?  7

"Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек". Де Росси мухлислар билан хайрлашди Янгиликлар

"Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек". Де Росси мухлислар билан хайрлашди

Бугун 35 ёшли Даниэле де Росси "Рома"даги сўнгги ўйинини ўтказади – у бутун карьерасини жонажон клубида олиб борди.

У ҳали футболчилик фаолиятини якунламади. Бироқ 2001 йил, профессионал фаолиятини бошлаганидан буён, уни қўллаб-қувватлаган мухлислари билан хайрлашмай кета олмади.

"Рома"нинг расмий сайтига Даниэленинг болаликдаги сурати жойланиб, қуйидаги гаплар битилди:

— "Нимадан бунчалик хурсандсан, болакай?"
— "Бахтлиман!"
— "Хоп, нимадан?"
— "Чунки энди менга "Рома"нинг формаси бор!"
— "Бу ҳақиқий эмас, шекилли?"
— "Тўғри, ҳақиқий эмас. Холам футболкамга номер тикиб берди"
— "Агар мен сенга келажакда унинг ҳақиқий формасини 600 мартадан кўпроқ киясан десам, нима дейсан?"
— "Уни бир марта кийишим ҳам менга катта қувонч бағишлайди".

Ўзимнинг болаликдаги суратимга қараб, қанчалик омадли эканимни тушуняпман. Тўғри, ўтган йиллар машаққатли, аммо кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Мен жимгина кетмоқчи эмасман. Менинг "раҳмат сизларга" деган сўзларим, оддий бир гап эмас. Мени буни чин қалбимдан айтяпман. Барчага миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсизлар:

Сенсининг оиласи ва президент Паллоттага алоҳида ташаккур! Тригорияда ишлаган ва ишлаётган эркак ҳамда аёллар, мен билан фаолият юритган мураббийларга раҳмат. Барчаси менга муҳим ва керакли нарсаларни ўргатган.

Соғлиғимга катта эътибор берган шифокорлар ҳамда Дамиано Томмази – шубҳасиз, агар у бўлмаганида мен ушбу клубда бу қадар узоқ ўйнай олмаган бўлардим — раҳмат.

Жамоадошларим. Мен уларни жуда ҳам яхши кўраман — чунки улар менинг оилам. Тригория кийиниш хонасидаги арзимас бўлиб кўринган нарсаларни ҳам жуда соғинаман.

Менда ўзига хос бир жиҳатни сезган Бруно мени бу клубнинг фантастик академиясига олиб келди. Мен август ойида Симоне (Беккаччоли, "Рома"нинг видео таҳлилчиси. Де Росси у билан клуб академиясида бирга ўйнган) ҳамда Манчони (Эмануэле Манчини, у билан ҳам академияда тўп тепган) учратиб қолгандим. Ўша пайтдан бери биз қалин дўстлармиз.

Раҳмат, Давиде Астори! Руҳан мен билан бирга эканингга ишонаман. Раҳмат, Франческо. У менга сардорлик боғичини берган. У ҳақиқий жамоа сардори ва ажойиб ўйинчи эди. Ҳаммага ҳам 16 ёшида кумири билан ўйнаш насиб этавермайди. Мен энди ушбу боғични шеригим Алессандрога топширмоқчиман. У бунга лойиқ.

Менга яхши тарбия берганликлари учун ота-онамга алоҳида ташаккур! Ҳар куни уларнинг айтганларини қилишга ҳаракат қиламан: ёқмаган ишни бажарма ва муҳтожларга ёрдам бер.

Остия ва унинг аҳолисига раҳмат. Шунингдек, "Рома"нинг ҳар бир ишқибозига раҳмат! Ташаккур, мухлисларим. Сизларнинг менга бўлган ишончингиз ва муҳаббатингиз юқори чўққиларга эришишимда катта ёрдам берди.

Мен бир неча йил аввал, 26 май куни, энди бошқа табассум қилмасам керак деб ўйлагандим (шу куни "Рома" Кубок финалида "Лацио"га мағлуб бўлган). Лекин менга бўлган муҳаббатингизни кўриб, яна ўзимда куч топдим. Менга қиладиган энг катта совғангиз, барча оғриқ ва ғазабни ортда қолдириб, яна шонли клуб - "Рома"ни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаслик!".

Сизни ҳеч ким севолмайди менингдек! Кўришгунча.

Ҳурмат билан Даниэле Де Росси!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +33   

Фикрлар

+3   
26 май 19:38:17
Furqat Tursunov92
Ex Roma qanday klubsanki futbolchilar sanga akademiyaga kegan kuni buglanib qoladi?
Franchesko ToTTi
Danille De Rossi
Navbatdagi afsona endi Alessandro Florensi .....
Roma Sanga 1999 yildan beri muxlisman
uwa Batistuta tomassi delvekio kafular davridan beri
bir pasda 20 yil utipti....
+3   
26 май 16:10:48
FUHRER
Roma sovrinlarga boy kulubmasdir no òz afsonalarga ega klubb
+1   
26 май 19:29:06
Iskandar Davronov
Bir nimalar yozmoqchi edim yozolmadim wunchaki qoyil tirik afsona
+1   
26 май 18:01:31
ZAMON HOFIZ
Пойинга тиз чукиб йиғлар эҳтимол,
+1   
26 май 17:10:49
оскар
Админлар яна бир бор илтимос Узбекистон футболида бир жамода 10 йилдан ортик уйнаган уйчиларни руйхатини чикаринлар ман кизикябман
+1   
26 май 16:36:59
Анвар Рахимов
Нафақат Романинг Скуадро Адзурранинг ҳам фидойи ўйинчиси эди.
+1   
26 май 16:15:33
Milandini
Vaslingga zor grand klublar ehtimol.
Totti De Rossi Romaga o'g'ir bo'lishi aniq endi
+1   
26 май 16:14:53
Rocci
Daniele de rossi va Franchesko Totti bu futbolchilarni unutmaydi Roma muxlirlari va men. 13-yildan beri Roma muxlisiman va bu futbolchilarni oʻyinlarini maʼza qilib koʻrardim
+1   
26 май 16:13:11
Албарс
Гап йўқ, Россига хам таржимага хам!
   
26 май 19:38:08
Furqat Tursunov92
Ex Roma qanday klubsanki futbolchilar sanga akademiyaga kegan kuni buglanib qoladi?
Franchesko ToTTi
Danille De Rossi
Navbatdagi afsona endi Alessandro Florensi .....
Roma Sanga 1999 yildan beri muxlisman
uwa Batistuta tomassi delvekio kafular davridan beri
bir pasda 20 yil utipti....
   
26 май 18:13:13
Özil10
Romayam endi hurmat ehitirom bilan kuzatishi kere bugungi o'yinda
   
26 май 17:31:05
Marco A
Xali ketishga vaxtli ediku
   
26 май 17:03:57
Akbar TSK
Roma ham Realdan o'rgandi.
   
26 май 16:26:26
inamjon
Romaning yana bir afsonasi ketdi afsus
   
26 май 16:12:09
Javod asia
RESPEKT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг