UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  1 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида Янгиликлар

Сияваш Ҳақназарий — Черан, АГМКдан кейинги режалари, Эрон ва Жаҳон чемпионати ҳақида

АГМК йил бошида ўз сафига эронлик легионер Сияваш Ҳақназарийни қўшиб олди. Футболчи чемпионатимиз тарихида тўп тепган илк бор форс ўйинчисига айланди

 Ярим ҳимоячи Суперлигада бу мавсумда 26та учрашувда майдонга тушди ва 5та гол урди. Жамоадошларининг битта голига ассистентлик қилди. У билан мавсум якунлари ва Эрон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- Суперлигадаги дебют мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- Ўйлайманки, Суперлига турнир жадвалидаги барча кучли тўрт жамоа биринчи ўринга лойиқ сифатида . АГМК бундан ҳам яхшироқ ўринни олишига ишончим комил эди. Чемпионатнинг бошланиши доим қиийн бўлади. Айниқса бир жамоада янги футболчилар пайдо бўлса, бир-бирига кўникиши учун вақт керак. Баъзи учрашувларда омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Иккинчи даврада концентрациямиз битта мақсадга қаратилганди. Муҳими ҳеч бўлмаганда ОЧЛ плей-офф босқичига йўлланма олдик. Бу биз бажарган минимал вазифа ҳисобланади.

- Демак бу қониқарли, тўғрими? Ваҳоланки, АГМК сўнгги икки мавсумни совринли ўринларда якунлаганди...

- Нима бўлганда ҳам ўтган мавсумдаги натижа ҳақида ўйламаслигимиз керак. Хатолардан сабоқ чиқарамиз. Тан олишимиз шарт муносиб натижага эриша олганимиз йўқ. Мен АГМКнинг ҳақиқий имкониятларини жуда яхши биламан. 

- Легионерлар ўртасидаги рақобатга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонда яхши легионерлар бор. Уларнинг тўп тепиши Суперлигани олдинга силжишига ёрдам беради. Ўзбекистоннинг кўплаб клубларида яхши савиядаги легионерларни кўрдим. Черанга келсак, у юқори даражадаги ижрочи. Вазиятларда гол уришни билади. Ёш футболчилар ундан кўп нарса ўрганиши мумкин. 

- Жаҳон чемпионати ҳақида суҳбатимизни давом эттирсак. Сиздан Эрон ҳақида сўрашимиз табиий...

- Дастлабки учрашувда омадимиз келмади. Мураббийнинг бу учрашувга режалари бор эди. Лекин афсуски иш бермади. Фикримча, Уэльс билан ўйинда ҳақиқий Эронни кўрдик. Улар форсларнинг қандай салоҳиятга эгалигини кўрсата олишди. Олдинда АҚШга қарши жуда муҳим учрашув бор. Умид қиламанки, максимал очко олиб кейинги босқичга чиқамиз. 

- Иккинчи турга келиб ҳаммаси жойига тушаётгандек. Саудия Арабистони ва Япония ютқазди. Жанубий Корея мағлуб бўлди..

- Бу мундиалда жуда кўп кутилмаган ходисалар кўряпмиз. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Буни Жаҳон чемпионатидаги учрашувлар исботлаб бермоқда. 

- Фаолиятингизни АГМКда давом эттирасизми?

- АГМК билан шартномам бор. Умуман олганда Ўзбекистондаги илк мавсумим яхши ўтди. Таклифлар борлиги нормал ҳолат. Лекин клуб мен ҳақимда қарор қабул қилиши керак. Умид қиламанки, якунда ҳаммаси мен учун яхши бўлади.  

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика