"Сити" Бернарду Силва билан янги битим имзоламоқчи

Aslanov Jasurbek
4 мар 2019
"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силва билан янги шартнома имзолаш ниятида.

Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" Силванинг ҳафталик маошини ҳозиргидан икки баравар ошириб, 200 минг фунтга етказишмоқчи. Янги битим 2025 йилгача мўлжалланган бўлади.

24 ёшли Силва 2017 йилнинг ёзида "Монако"дан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Трансфер 50 млн. евро эвазига амалга ошганди. Жорий мавсум Силва "Сити" сафида барча турнирларда 38та учрашув ўтказди ва бу баҳсларда 8та гол уриб, 8та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports